Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ходимнинг бир ойлик иш ҳақи контракт суммасига етарли бўлса, контракт суммасини ойнинг ўртасида, қарз шартномаси расмийлаштирмасдан тўлик миқдорда ўтказилса конунга зид эмасми? 2.Ушбу ҳолда қайси бухгалтерия ўтказмалари ўринли? 3. 7117-саволдаги ҳолатда 6990 пассив счётнинг аввал дебетланиши қанчалик тўғри, ёки юқоридаги ўтказмаларда 4210 орқали ўтказма берилса тўғрирок бўладими?
11117-саволга жавобни ўқиб бизда ҳам савол туғилди. Ходимнинг бир ойлик иш ҳақи контракт суммасига етарли, бироқ контракт суммасини ойнинг ўртасида тўламоқчимиз. 7117-саволдан олиб ўтказмалар ёздик: Дт4890 (институт) Кт5110, Дт4790 Кт4890, Дт6710 Кт4790. Дт4330(институт) Кт5110, Дт4790 Кт6990 (институт), Дт6990 Кт4330 (зачет аванс), Дт6710 Кт4790. Дт6990 Кт5110, Д4790 Кт6990, Дт6710 Кт4790


Ответы экспертов
Ответов: 340
15.10.2018

Ходимнинг бир ойлик иш ҳақининг миқдори унинг ўқиши учун контракт пулини тўлашга етарли бўлса, контракт пулини ой тугамасдан ўтказиб берса ҳам бўлади, бу қонунга зид эмас. Буни ходимнинг аризасига биноан ўтказиш мумкин. Ходимнинг аризасини раҳбар имзоси билан тасдиқласа кифоя. Бу корхонада ўрнатилган тартиб-қоидаларга боғлиқ.

Бухгалтерия ўтказмалари бундай ҳолатда қуйидагича бўлади:

Контракт пули ўтказилиши  Дт 4210 Кт 5110

Аванс суммаси ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши   Дт 6710 Кт 4210

Агарда олий ўқув юрти контрагент сифатида ҳисобга олинишини (масалан, маълумот бухгалтерия ҳисобида сақланиши учун) истасангиз ўтказмаларни қуйидагича беришингиз мумкин:

 Контракт пули институтга ўтказилиши  Дт 4890 Кт 5110

Ходимга аванс ҳисоблаб ёзилиши Дт 4210 Кт 4330 (дебиторлик қарзи ходимга ўтказилади)

Аванс суммаси ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши  Дт 6710 Кт 4210

Умуман олганда айни ҳолатда 4210 ёки 4790 счётларидан қайси бирини ишлатишнинг принципиал аҳамияти йўқ, чунки ой тугаши билан ходимга иш ҳақи ҳисобланган пайтда бу қарздорлик ёпилади. Фақатгина, иш ҳақи ва ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботни тўлдиришда аванс суммасини ёддан чиқарманг.

7117-саводаги 1- ва 2- ўтказмалар бир вақтнинг ўзида қилинади, шунинг учун уларни қайси кетма-кетликда ёзишнинг аҳамияти йўқ, чунки натижа ўзгармайди.

Асосийси қуйидагиларга эътибор қаратинг: биринчи - тўланган суммани ходимнинг қарзи сифатида акс эттириш (аванс бўйича қарз ёки бошқа қарзи), иккинчи - ушбу суммани ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш, учинчи – имтиёзни тўғри қўллаш, тўртинчи – солиқ ҳисоботида тўғри акс эттириш. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика