Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридаги ҳолатда ижара бўйича даромадлар икки юридик ташкилот ўртасида тузилган шартнома бўйича ҳисобланадими ёки солиқинспекцияси ходими томонидан ўтказилган камерал назорат тартибида ҳисоблаштўғрими?
Жамиятда Урганч шаҳрида Хокимнинг қарори билан ажратилган 8.1985 гектар ер майдонига эга участка ва биноиншоотлари мавжуд. Шунингдек, Янгиариқ туманида экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, 2013 йилда 73.9 гектарни, 2014 – 2017 йилларда 71.2 гектарни ташкил қилган. Қишлокхўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхона фаолиятининг асосий қисмини ташкил қилганлиги сабабли Урганч шаҳар ДСИга ушбу тўғрисида ёзма хабарнома берилгандан кейин ягона ерсолиғи тўловчиси бўлдик. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишдан ташқари мол-мулкни оператив ижарага беришдан ва хизмат кўрсатишдан ҳам даромад қиламиз. 2013 йил фаолиятимиз бўйича 369789,7 мингсўм даромад қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишдан ва 200000 мингсўм даромад (03.01.2013йилдаги №-1 сонли шартномага асосан 17723,0 м2) асосий воситаларни ижарага беришдан олинган. Жами даромадимиз 569789,7 минг сўмни ташкил қилади. 03.01.2013 йилдаги №1-сонли офис ва омборхона биноларини ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартнома иловасида ижарага бериладиган бинолар ва иншоатларнинг майдони 17723.0 м2 ни ташкил қилиши кўрсатилган ва юридик ҳулоса олиниб икки томон келишуви асосида 200000,0 минг сумга ижара шартномаси имзоланган. ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган камерал назорат текширувида Урганч шаҳрида жойлашган жами 81983.89 м2 ер майдони бўйича (ижара шартномасида кўрсатилган 17723,0м2 ер майдони бўйича эмас) ижара ҳақи ҳисоблаб, 2013 йил якуни бўйича қишлоқ ҳўжалигидан олинган даромад улуши мол-мулкларни оператив ижарага бериш дан даромад улушидан паст бўлганлиги учун ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланмасдан ягона солиқ тўловчиси ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган. 2014-15-16 йилларда ҳам ижара бўйича олинган даромадлар солиқ инспекцияси томонидан худи шундай тартибда ҳисобланган.


Ответы экспертов
Ответов: 332
17.10.2018

Корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши учун СКнинг 362-моддаси талабларига жавоб бериш керак, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш улуши реализация умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этиши лозим.

СКнинг 130-моддасига асосан эса Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади.

Сизнинг ҳолатда мол-мулкни ижарага беришдан даромад (200 млн)  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишдан (369 млн) кам. Яъни корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб ҳисобланади.

Асосий фаолият тури мол-мулкни ижарага бериш бўлмаган солиқ тўловчининг мол-мулкни оператив ижарага беришдан олган даромади Солиқ Кодексининг 132-моддасига асосан юридик шахснинг “бошқа даромадлари” деб эътироф этилади.Солиқ Кодексининг 363-моддасига мувофиқ, Ягона ер солиғи (ЯЕС) тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг СКнинг 132-моддасида санаб ўтилган бошқа даромадларига (шу жумладан, оператив ижарадан олган бошқа даромадларига) солиқ солинмайди (дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно).

СКнинг 132 – 140 –моддалари билан, XX-бўлими, хусусан 57-боби билан, мукаммал танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика