Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йил январ-май ойлари учун ҳам ягона солиқнинг энг кам миқдори ҳисобга олинадими?
2017 йил ягона ер солиғи тўловчиси бўлганлигимиз учун солиқ кодексининг 362 моддасига асосан ижара фаолиятидан олган даромад бўйича (бошқа даромад бўлганлиги учун солик кодексининг 132 моддаси) ягона солиқ тўлови тўламасдан келаётган эдик. 2017 йил июнь ойидан бошлаб хизмат кўрсатишдан ҳам даромад қилдик ва шу ойдан бошлаб ижара ҳамда хизмат кўрсатишдан олинган даромад суммаси бўйича ягона солиқ тўлови тўладик. Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган камерал назорат талабномасига кўра 2017 йил учун Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 2203-сонли низомга асосан ягона солиқ тўлови энг кам миқдори бўйича тўлов тўлашимиз керак экан. Лекин 2017 йил 5-ойи давомида ягона солиқ тўлови учун солиқ солиш базаси бўлмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 340
17.10.2018

Ягона солиқ тўловининг энг кичик миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўлови суммасини ҳисоблаб чиқариш АВда 03.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Ушбу Низомнинг I қисми, 2-моддасининг б-бандига асосан, ягона ер солиғи тўловчилари бўлган юридик шахсларга мазкур Низом тадбиқ этилмайди.

Ягона ер солиғи тўловчилари ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари яна бошқа фаолият тури билан шуғуллансалар ва бу фаолият тури бўйича ягона солиқ тўловини тўласалар ҳамда асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолиятига тўғри келадиган ер майдони 1 гектардан ортиқ бўлса, у ҳолда ушбу ер майдони бўйича ер солиғини (ягона ер солиғи билан адаштирманг) тўлайдилар (АВда 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 1-банди). Бунда солиқ тўловчи Солиқ Кодексида ер солиғи бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ундан ташқари, эслатиб ўтиш жойизки, Солиқ Кодексининг 363-моддасига мувофиқ, ягона ер солиғи тўловчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг СКнинг 132-моддасида санаб ўтилган бошқа даромадлари таркибига кирувчи оператив ижарадан олган даромадларига солиқ солинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика