Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Корхона имтиёздан молиявий йил давомида фаолиятидан олинадиган бошқа даромадлари (Асоосий воситаларни чиқиб кетишидан) солиққа тортиладими? 2.Ушбу олинаётган бошқа даромадларга ҳам ПҚ-2973 бўйича солиқ имтиёзи қўлланиладими?
Корхонамиз 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973 билан имтиёзга эга. Корхонамиз КСЗ аъзоси сифатида ПҚ-2973 билан икки йилга ягона солиқ тўловидан озод килинган.


Ответы экспертов
Ответов: 314
06.11.2018

Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон Қарорига асосан КСЗ иштирокчиси бўлган  ЯСТ тўловчилари мазкур қарор чиққан пайтдан бошлаб икки йил муддатга ЯСТ тўлашда озод қилинган.

Саволда кўрсатилган масалани тушуниш учун ЯСТ ҳисоб-китоби қандай шаклланишини яхши тушунишингиз келак.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар (СКнинг 133-моддаси) солиқ тўловчининг бошқа даромадлари таркибига киради (СКнинг 132-моддаси). Ягона солиқ тўловчиларида СКнинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадлар (шу жумладан асосий воситаларни сотишдан даромад) солиқ солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 355-моддаси). Ушбу даромад суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган базасига киритилади (СКнинг 356-моддаси; ЯСТ ҳисоб-китоби 030-сарт, ва 2-илова. АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган).

Солиқ имтиёзи ЯСТ солинадиган базага нисбатан қўлланади. ЯСТ тўловчиларнинг “бошқа даромадлари” эса, юқорида айтиб ўтилганидек, ЯСТ солинадиган база таркибига киради. (ЯСТ ҳисоб-китоби 050-сарт. АВда 22.03. 2013 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган), демак унга ҳам солиқ имтиёзи қўлланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика