Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Метан, пропан ва бензин ёкилгиларни корпоратив карточкага сотиб олинганда хисобварак фактура расмийлаштириш шартми?
Корхонамиз балансида енгил автомашина ва автобус бор. Ушбу автомобилллар цех ходимларини ишга олиб бориш ва олиб келиш шунингдек корхонанинг турли зарурий ишларини бажариш учун хизмат килади. Ушбу автомобилларга метан, пропан ва бензин ёкилгилари корхонага тегишли корпоратив карточкадан фойланган холда ёкилги куйилади. Хозирги кунга кадар ушбу чекларнинг асл нусхаси ва копияси бухгалтерияга топширилиб, ушбу чеклар буйича ёкилги кирим килинган ва чиким килинган. Ёкилги учун алохида чекдан ташкари хисобварак фактура расмийлаштирилмаган. 30,10,2018 йилдаги ПФ-5564-сонли Узбекистон Республикаси Президентининг Карорининг 1-банди в) бандига асосан корпоратив карта оркали харидларга хисобварак фактура расмийлаштириш жорий этилиши тугрисида кайд этилган.


Ответы экспертов
Ответов: 314
06.11.2018

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармонида Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Республикада ўрнатилган айрим тартиб-қоидаларни бекор қилиш ва ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган. Жумладан, ушбу таклифлардан бири, 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисоб-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибни жорий қилишдир.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситаларига ёқилғи харид қилишни шартнома тузмасдан амалга оширишингиз мумкин, лекин харид қилганган ёқилғи учун ҳисобварақ-фактура (ёки унда кўрсатилиши шарт бўлган реквизитлар ёзилган ҳужжат) расмийлаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Бунда шуни назарда тутингки, сизга ёқилғи етказиб берувчи корхонада ой давомида сизга реализация қилган ёқилғи учун ой охирида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзиб бериш ҳуқуқи бор (СКнинг 222-моддаси). Агар қулай бўлса, шу қоидадан фойдаланишингиз мумкин.

Норма компаниясининг расмий сайтида мазкур масалага бағишланган эксперт шарҳи  чиқарилган. У билан танишиб чиқишни тавсия этамиз:

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/kpk_vositasida_haq_tulash_hisobvaraq-faktura_kerakmi

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика