Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Улгуржи савдо лицензияси бекор килинганлиги сабабли, чакана ставкаси бўйича ЯСТ тўлашга ҳаққимиз борми?
Корхона МЧЖ. 2018 йилдан улгуржи рухсатномасига эга бўлдик. Йилнинг яримига келиб чакана-улгуржи фаолияти буйича шуғуллана бошладик. ЯСТ буйича 5% тўлаб келинди. 2018 йилнинг IV чоррак бошига келиб , улгуржи савдо рухсатномасини (лицензия) бекор қилдик ва чакана савдо фаолиятини қолдирдик.


Ответы экспертов
Ответов: 314
06.11.2018

Сизнинг ҳолатингизда қайси солиқ ставкаларини қўллаш чакана савдо ҳажмида нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) оборотлар ҳажми қанчани ташкил қилишига боғлиқ.

Сиз йил бошидан бери улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланган бўлсангиз, улардан олинган тушумлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз керак.

4-чоракда чакана савдодаги ҳисоб-китобларни таҳлил қилиб чиқинг. Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низом). Агар чакана савдода нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) обортлар ҳажми белгиланган кўрсаткичдан ошмаса, демак бу чакана савдо фаолияти ҳисобланади ва чакана савдо учун белгиланган ставкаларда солиққа тортилади.

Агар нақд пулсиз (пул ўтказиш йўли билан) чакана сотув ҳажми белгиланган кўрсаткичдан ошиб кетса, сизнинг чакана савдо фаолиятингиз улгуржи-чакана савдо фаолияти деб тан олинади ва улгуржи савдо корхоналарига белгиланган ставкада солиққа тортилади.

Лекин, ҳар иккала ҳолатда ҳам йил якуни бўйича ЯСТ ҳисоб-китобида ургуржи савдо бўйича кўрсаткичлар алоҳида кўрсатилади ва унга нисбатан улгуржи савдо ставкаси қўлланади.

Чакана савдо ва улгуржи-чакана савдо фаолияти тўғрисида кенгроқ тушунчага эга бўлиш ҳамда чакана савдо ҳажмини ҳисоблаб чиқариш тартибини тушуниб олиш учун қуйидаги ўхшаш саволларга жавоблар билан танишиб, қўшимча маълумот олинг:

 https://vopros.norma.uz/question/6726?sid=8183&st=32778&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/7886?sid=8326&st=33684&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/11707?sid=8183&st=32780&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/3775?sid=8183&st=32733&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

https://vopros.norma.uz/question/3136?sid=8183&st=32754&us=otvqv3p5err61ovmhnr7bmpit5

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика