Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Низомнинг 4-иловаси 2-устуни ва 16-устуни қандай аниқланади?
“Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-иловаси 2-устунида солиқ даври бошига ҚҚСнинг ортиқча суммаси қолдиғи, 16-устунида эса солиқ даври охирига ҚҚСнинг ортиқча суммаси қолдиғи сўралган. Корхонанинг my.soliq.uz даги шахсий кабинети маълумотлари: 01.01.2018 ҳолатига қолдиқ: -516 млн.сўм (ортиқча тўлов) Перерасчёт 2017 й. 3-чорак: -23 млн.сўм (камайтирилган) Расчёт 2017 й. 4-чорак: -148 млн.сўм (камайтирилган) Расчёт 2018 й. 1-чорак: -1243 млн.сўм (камайтирилган) Расчёт 2018 й. 2-чорак: 211 млн.сўм (ҳисобланган) 01.10.2018 ҳолатига қолдиқ: -1719 млн.сўм (ортиқча тўлов).


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби АВда 07.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган.

Ушбу Низомнинг ва сонли иловаларида 4-сон иловани тўлдиришга шартли мисоллар келтирилган. Ушбу шартли мисоллар охиридаги изоҳда жадвал ячейкаларини қандай тўлдириш ёзилган. Масалан:

090-сатр бўйича 16-устунда:

  • агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 10-1-уст. қийматидан кичик ёки тенг бўлса: (2 уст. + 4 уст.)  10-1-уст, яъни 2 устун ва 4 устун йиғиндиси билан 10-1-устун орасидаги фарқ ёзилади.
  • агарда (2-уст. + 4-уст.) қиймати 10-1-уст. қийматидан катта бўлса: 16-уст. тўлдирилмайди.

2-устунда сўларган маълумот эса аввалги солиқ даврининг 16-устунидан кўчирилади. Агар сиз бундай жадвални биринчи марта тўлдирсангиз, табиийки, 2-устунда “ноль” кўрсатилади (ёки тўлдирилмайди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика