Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ташкилот тушган коммунал тўловлар бўйича маблағларни, ўзининг коммунал харажатларига йўналтирмаса, режали текширувда бу масала аниқланса, ташкилот йиғилган суммани текширув актига асосан бюджетга ўтказиши қанчалик тўғри? Агар бу тўғри бўлса, ўтказилган сумма қандай ҳисобдан чиқарилади, ташкилот зараригами ёки ҳақиқий харажат сифатидами?
Бюджет ташкилотида бир неча ташкилот ижарада туради. Ижарада турган ташкилотлар (фирмалар) ҳар ойда ишлатган коммунал тўловларини Ижарачига ўз вақтида тўлаб боришади. Лекин ижарачи ташкилот ижарада турган ташкилотлардан тушган коммунал тўловлар бўйича тушган маблағларни, ўзининг ишлатган коммунал харажатларига йўналтирмайди. Натижада 3 йил ичида йиғилган сумма катта миқдорни ташкил этади. Мисол учун бу сумма 10 млн ёки 100 млн бўлиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

Давлат мулкини ижарага бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади. Ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар қуйидагиларни ўз ичига олади: ижара тўлови; коммунал ва фойдаланиш тўловлари.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш АВда 22.12.2010 йилда 2169-сон билан рўйхатга олинган Йўриқномага асосан амалга оширилади.

Савол мазмунида ташкилот коммунал хизматлар учун тўловларни ижарачилардан қандай олиши, бунда қандай ҳужжатлар ва қай тарзда расмийлаштирилиши, шунингдек текширув далолатномасининг мазмуни очиб берилмаган. Текширувга оид ҳужжатларни кўрмай туриб ташкилотда йиғилган суммаларни бюджетга олиб қўйилгани қанчалик тўғри эканлиги тўғрисида аниқ фикр юритиш қийин. Шуни айтиш мумкинки, бюджет ташкилотларида мол-мулкни ижарага беришда олинадиган ижара тўловлари счёт № 26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”да ҳисобга олинади, яъни, молиявий натижаларда даромад сифатида акс эттирилади. Ижарачилардан олинадиган коммунал тўловлар эса ташкилотнинг даромади деб ҳисобланмайди. Коммунал хизматларни кўрсатувчи ташкилотдан кирувчи ҳисобварақ-фактура олинган пайтда уларнинг суммалари тўлиқ миқдорда ҳаражатларга олиб борилмайди, ижарачиларга тўғри келадиган қисми ижарачиларнинг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Коммунал хизматларни қоплаш учун ижарачилардан пул тушганида дебиторлик қарзи ёпилади. Шу йўсинда коммунал хизматлари тўланади. Аслида ижарачилар коммунал ҳизматлар учун тўғридан-тўғри етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишлари ҳам мумкин.

Сизнинг ҳолатингизда коммунал хизматлар бўйича ижарачилардан олинган суммалар бухгалтерия ҳисобида нотўғри акс эттирилган бўлиши мумкин. Натижада, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тўлиқ миқдорда бюджетдан олинадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилган бўлиши мумкин. Шу сабабли йиғилиб қолган маблағлар ортиқча маблағ сифатида бюджетга ўтказилган деган таҳминимиз бор.

Бюджет ташкилотида бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш учун қуйидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилинг.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика