Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ҳисоб сиёсатига асосан ТМЗни даврий ҳисоби мустаҳкамлаб қўйилса, юқоридаги ҳолатда чекларни тўплаб, ҳар 10-15 кунда ёқилғи киримини акс эттириш мумкинми? 2.Йўл варақаси расмийлаштирилмаган ҳолатда бензинни қандай ҳужжат асосида бир ойда бир чиқим қилиш мумкин?
Корхонада раҳбарга корпоратив карта бириктирилган. Ундан асосан хизмат машинасига бензин қуйиш учун фойдаланилади. Ёқилғи терминал чеклари ҳамда аванс отчёти ёрдамида кирим қилинади, ҳамда ой сўнгида бир марта 1 с программасида ҳисобдан чиқарилади. Кўплаб шу каби саволларда йўл варақаларини расмийлаштириш мажбурий эмаслиги сабабли (аммо доим тавсия қилинади) йўл варақаси расмийлаштирмаймиз. Ёқилғини кирим қилиб бориш учун терминал чеки мавжуд, аммо ҳисобдан чиқаришга ўйланиб қоляпмиз. Чунки ёқилғи тўғридан-тўғри машинага қуйилади ва кун давомида сарфланади.


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

Корхона корпоратив пластик карта орқали пул тўлаш йўли билан хизмат автомашинаси учун бензин харид қилса, пластик карта сақловчиси белгиланган тартибда ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот бериши шарт  (Адлия вазирлигида 2005 йил 18 апрелда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низом). Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармонида 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олди-сотди шартномаларини тузмасдан инвойс (ҳисобварақ-фактура) бериш орқали корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини назарда тутувчи тартибни жорий қилиш назарда тутилган.

Сизнинг ҳолатингизда корхона раҳбари доимий равишда пластик картани сақловчиси бўлса ва ундан вақти-вақти билан бензин харид қилса, у ҳар 10 кунда бухгалтерияга ҳисобот топшириши керак. Чакана савдода пластик карта орқали харид қилинганда харидорга терминал чеки ва НКМ чеки берилади. Ёқилғи станцияси берган ҳужжат (чеклар ёки ҳисобварақ-фактура) асосида харид қилинган бензинни кирим қилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттиришингиз мумкин. Ёқилғи кирими чекда кўрсатилган харид санаси билан акс эттирилади.

Автомашина ёқилғисини бир ойда бир марта ҳисобдан чиқаришингиз мумкин. Бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак. Автомашиналар учун ёқилғи сарфи нормасини белгилаб қўйиш ва раҳбар буйруғи билан тасдиқлаш лозим. Нормаларни белгилашда автомашинанинг техник ҳужжатларидаги маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин, унинг техник характеристикаларида бензин сарфи кўрсатилган бўлади. Ёки “Ўзбекистон стандартизация , метрология ва сертификация агентлиги”нинг 28.07.2003 йилдаги 05-20 сонли қарори билан тасдиқланган нормалардан фойдаланган ҳолда корхонангизнинг нормаларини ишлаб чиқинг. Автомашинанинг босиб ўтган йўлига қараб ёқилғи сарфини ҳисоблаб чиқарасиз. Бунинг учун алоҳида журнал юритиб, спидометр кўрсаткичини муайян даврларда текшириб туришингиз лозим. Масалан, ой бошида ва ой охирида спидометр кўрсаткичини ечиб олиб (журналда қайд этиб), ёқилғи сарфини норма бўйича ҳисоблаб топасиз. Норма бўйича ҳисоблаб топилган ва ҳақиқатда сарфланган ёқилғи ҳажмини солиштирасиз. Ёқилғини ҳақиқатда сарфланган миқдорда ҳисобдан чиқарасиз. Ёқилғи сарфи белгиланган нормадан ортиқ бўлиши мумкин. Бу ҳар хил сабабларга асосан содир бўлади, масалан, автомашинанинг носозлиги ёки эскириши, ходим бензинни ўзининг шахсий мақсадида ишлатиш учун олиши ва ҳ.к. Бундай ҳолатларда вазиятга қараб ҳисоб юритилади.

Эслатма.

  • Нормадан ортиқ харажатлар қиймати ҳисобдор ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида қаралиши ва ЖШДСга тортилиши мумкин (СКнинг 177-моддаси), ЯИТ ва суғурта солиғига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).
  • Фойда солиғи тўловчи юридик шахсларда нормадан ортиқ харажатлар чегирилмайдиган харажатлар бўлиб ҳисобланади (СКнинг 147-моддаси).

Шунингдек, қўшимча маълумотлар:

https://vopros.norma.uz/question/12032

https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/kpk_vositasida_haq_tulash_hisobvaraq-faktura_kerakmi

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика