Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Устав фондига тайёр маҳсулот шаклидаги товар киритилганда қандай бухгалтерия ўтказмалари ёзилади? 2.Ушбу киритилган тайёр маҳсулотни кейинчалик корхона сотиш ҳуқуқига эгами?
Корхонамиз ҳозирги кунда таъсисчилар сафига янги таъсисчи қўшиш йўли билан устав капиталини кўпайтирмоқчи. Янги таъсисчи ўз хиссасини тайёр маҳсулот билан киритмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

Устав капиталининг миқдори ўзгарганида таъсисчилар йиғилишининг қарори асосида уставга тегишли ўзгаришлар киритилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бухгалтерия ўтказмалари.

Агар таъсисчи ўз улушини (айни ҳолатда товарларни) уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар киритадиган бўлса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Изоҳ

Таъсисчи улуш сифатида товар киритди

2910 “Омбордаги товарлар”

6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

Киритилган мол-мулк қиймати таъсисчилар томонидан баҳоланади

Уставга ўзгариш давлат рўйхатидан ўтди

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

8330 “Пай ва улушлар”

 

Олдиндан киритилган улуш қиймати ҳисобга олинди (зачёт)

6630 “Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари”

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

 

Агар таъсисчи ўз улушини уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтганидан кейин киритса:

Операция мазмуни

Дт

Кт

Изоҳ

Уставга ўзгариш давлат рўйхатидан ўтди

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

8330 “Пай ва улушлар”

 

Таъсисчи улуш сифатида товар киритди

2910 “Омбордаги товарлар”

4610 “Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи”

Киритилган товар қиймати таъсисчилар томонидан баҳоланади

Қонун ҳужжатларида жамиятнинг устав капиталига улуш сифатида киритилган мол-мулкдан фойдаланишга нисбатан чекловлар йўқ. Жамият устав фондига киритилган мол-мулкни сотиш ҳуқуқига эга. Асосийси, Ўзбекистонда савдо-сотиққа оид ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиш лозимлигини эсда сақланг. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика