Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ишлатилмайдиган асосий воситалар қандай бирламчи хужжатлар ва қайси норматив ҳужжатлар асосида расмийлаштирилади? 2. Ушбу асосий воситаларни омборхонага кирим қилинганда бухгалтерияда қандай ўтказмалар берилади?
Корхона томонидан ишлатилмаётган асосий воситалар мавжуд. Бу АВлар корхонага тегишли бўлинмаларидан (масалан, дам олиш зонасидан ва бошқа жойлардан) олиб келинган.


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

АВлар аввал корхонангиз балансининг қайси моддасида ҳисобга олинганига эътибор беринг. Улар шўъба ёки қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар шаклида ҳисобга олинган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда активларни аввал омборга кирим қилиб, ҳисоб сиёсатига асосан уларни классификацияланишига қараб тегишли счётларда акс эттирасиз. (масалан, асосий воситалар 0820 “АВларни харид қилиш” счётида, материаллар 1000 “Хом ашё ва материаллар” счётида). Активларни кирим қилиш учун сизда асос бўлиши керак (масалан, шўъба корхонасининг ликвидация қилиниши ёки бошқалар). Кейин эса комиссия тузиб, бошқа харакатларни амалга оширасиз.

Корхонада ишлатилмаётган асосий воситалардан (АВ) кейинчалик фойдаланилмаса уларни ликвидация қилиш, сотиш, текинга бериш ёки бошқача йўл билан ўзга шахсларга ўтказиш орқали балансдан чиқариш мумкин. Агар АВлардан вақтинчалик фойдаланилмаса, уларни маълум муддатга консервация қилиш мумкин. Ушбу харакатларни амалга ошириш учун корхонада раҳбар ёки бош инженер бошчилигида комиссия тузиш керак. Комиссия АВларнинг ҳолатини, улар фойдаланишга яроқли ёки яроқсиз эканини, қайта тиклаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ва шунга ўхшаш масалаларни аниқлайди, кейин эса уларни қай тарзда тасарруф қилиш мақсадга мувофиқ бўлиши тўғрисида таклиф беради. АВларнинг кейинги тақдири тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин, уларнинг ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритасиз.

АВларни балансдан чиқариш

АВларни балансдан чиқариш 5-сон БҲМС ва АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга (кейинги ўринларда Низом) асосан амалга оширилади. Низомда АВларни турли сабаблар билан (ликвидация қилиш, сотиш, текинга бериш ва бошқ.) ҳисобдан чиқариш тартиби, бунда тузиладиган бирламчи ҳужжатлар ва турли ҳолатлардаги бухгалтерия ўтказмалари батафсил тушунтирилган. Активларни АВлар таркибидан чиқаришда улар ёки уларнинг қисмлари материаллар сифатида омборга кирим қилиниши ва 0100 “Материаллар” счётида ҳисобга олиниши мумкин. Батафсил тушуниш учун Низом қоидалари билан танишинг. Ундан ташқари, АВларнинг балансдан чиқишида солиқ мажбуриятлари юзага келиши ёки улар бўйича солиқ мажбурияти тугатилиши мумкин (СКнинг 132,133-моддаси, 204-моддаси, 355-моддаси, 266-моддасини кўриб чиқинг).

АВни консервация қилиш

Техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланган ёки 3 ой мобайнида ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаган асосий воситалар – уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга консервация қилиниши мумкин.

АВларни консервация қилиш “Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (ВМҚ 16.09.2003 йил № 401) асосан амалга оширилади. 

Консервация қилинган АВлар 0199 “Консервация қилинган асосий воситалар” счётида ҳисобга олинади (21-сон БҲМС) ва консервация муддати давомида уларга эскириш ҳисобланмайди (5-сон БҲМС 32-банд).

АВ мол-мулк солиғи солинадиган объектлар қаторига кирадиган бўлса (СКнинг 266-моддаси), улар консервация қилинганидан кейин ҳам солиқ тўловчида улар бўйича мол-мулк солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан консервация қилинган кўрмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно (СКнинг 269-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика