Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бу пеня бухгалтерия айби билан бўлгани учун иш ҳақида ушлаб қолиб тўласа бўладими? 2. Бухгалтерия ўтказмаси қандай берилади?
Корхона ходими 15.10.2018 йилда бухгалтерияга истеъмол кредити тўлови учун ариза берган. 10.11.2018 йилдан ҳар ой унинг иш ҳақидан 200 000 сўмдан ушлаб қолиб банкга тўланади. Лекин бухгалтерия ходими вақтида ўтказмагани учун банк томонидан пеня хисобланган.


Ответы экспертов
Ответов: 314
12.11.2018

Жисмоний шахс банкдан олган истеъмол кредити вақтида тўланмагани учун банк томонидан ҳисобланган пеня – ушбу жисмоний шахснинг банкга бўлган қарздорлиги ҳисобланади. Жисмоний шахс пеня суммасини, агар у банк билан тузга шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, нақд пулда, пластик картадан ёки иш жойи орқали иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлашга ҳақи бор. Жисмоний шахс ўзининг иш жойига ариза ёзиб, пеня суммасини унинг иш ҳақи ҳисобидан банкга ўтказиб беришни сўраса, унинг иш ҳақидан пеня суммасини ушлаб қолиб, банкга ўтказиб беришингиз мумкин.

Пеня суммасини ушбу пеня вужудга келишига айбдор бўлган бухгалтернинг иш ҳақидан ундирмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизга қатъий асос бўладиган ҳужжат керак бўлади (масалан, бухгалтернинг ёзма аризаси ёки суд қарори).

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади.

Пеня суммаси иш ҳақидан ушлаб қолиб, банкга  тўланса (ходимнинг ёки бухгалтернинг иш ҳақидан).

Иш ҳақидан ушлаб қолиш:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”(ходимнинг кредити бўйича банкга тўланадиган)

Пеня суммасини банкга ўтказиш:

Дт 6990 “Бошқа мажбуриятлар”(ходимнинг кредити бўйича банкга тўланадиган)

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Ёки, иш ҳақидан ушлаб қолиш ва пеня тўлашни қуйидагича акс эттиришингиз мумкин:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Агар пеня суммаси иш ҳақи ҳисобланишидан аввал банкга тўлаб берилса.

Пеня суммасини банкга ўтказиш:

Дт 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилганда пеня суммасини ушлаб қолиш:

Дт 6710 “Ходимларга ҳисобланган иш ҳақи”

Кт 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика