Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Стратегик аҳамиятга эга бўлган субъект сифатида тижорат банки тўлов терминаллари, инфокиосклар ва банк карталарини сотиб олишда қандай йўл тутмоғи лозим?
Президентнинг 15.02.2017 йилдаги "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2777-сонли қарорининг 4-бандида тижорат банкларига, истисно тариқасида, 2017-2018 йиллар мобайнида тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарга тендер-танлов савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган. Президентининг 22.01.2018 йилдаги "Аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3487-сонли қарорининг 2-бандида эса хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг суммасидан қатъий назар, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали, идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган ишлар ва хизматларни харид қилиш, ҳуқуқига эгалиги белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 63
14.11.2018

Сиз эслатиб ўтган Президентнинг 2018 йил 22 январ ойидаги ПҚ-3487-сонли қарори билан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг Рўйхати тасдиқланган, ва ушбу Рўйхатга бирон-бир тижорат банк  стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамияти ёки корхонаси сифатида киритилмаган, яъни, ушбу қарорининг бандлари тижорат банкларига тегишли эмас.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, тижорат банклари учун Президентнинг 2017 йил 15 феврал ойидаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 4-банди билан берилган ҳуқуқдан фойдаланган холда ўрнатилган тартиба Процессинг марказларининг техник тавсифномаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарни сотиб олиш лозим деб ўйлаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика