Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2018 йил апрель ойида 24 иш кунига меҳнат таътилига чиққан ходимнинг меҳнат таътили кунини 2 иш кунига қисқартириш тўғри амалга оширилганми ва 2018 йил ноябрь ойида ходим яна 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқса, унинг меҳнат таътили неча кунга қисқартирилиши керак?
2017 йил 29 декабрдаги ПФ-5290-сонли Президент фармонига кўра қўшимча ишламайдиган кунлар йиллик меҳнат таътилини 3 кунга қисқартириш орқали қопланиши белгиланди. Ходим 2018 йил апрель ойида 2017 йил февраль ойидан - 2018 йил февраль ойигача бўлган иш даври учун 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқди. Адлияда 17.03.2018 й. рўйхатдан ўтган 2985-сонли Йўриқноманинг 14-бандига кўра ходимнинг меҳнат таътили 2 иш кунига қисқартирилди. Ходим 2018 йил ноябрь ойида 2018 йил февраль ойидан - 2019 йил февраль ойигача бўлган иш даври учун яна 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқмоқда. 1) 2018 йил апрель ойида (2017 йил февраль ойидан - 2018 йил февраль ойигача бўлган иш даври учун) 24 иш кунига меҳнат таътилига чиққан ходимнинг меҳнат таътили кунини 2 иш кунига қисқартириш тўғри амалга оширилганми? 2) 2018 йил ноябрь ойида ходим (2018 йил февраль ойидан - 2019 йил февраль ойигача бўлган иш даври учун) яна 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқса, унинг меҳнат таътили неча кунга қисқартирилиши керак?


Ответы экспертов
Ответов: 74
06.12.2018

1. Фикримизча, тўғри ҳисобланмаган.

Сиз 2017 йил февраль ойидан - 2018 йил февраль ойигача бўлган иш даври учун таътил кунларини ҳисоблашда ходим амалда фойдаланган, ПФ-5290-сонли Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунларини чиқариб ташлашингиз керак эди.

Яъни, ходим 02.2017 – 02.2018 иш йили даврида ПФ-5290-сонли Фармонда белгиланган фақатгина битта (2018 йил 2 январь - сешанба) қўшимча дам олиш кунидан фойдаланган. Демак таътил муддати 1 иш кунига қисқариши керак эди. Ходимнинг 2018 йилнинг апрель ойида таътилга чиққунча фойдаланилган 30.03.2018 даги қўшимча дам олиш куни кейинги иш йили (02.2018 – 02.2019) учун таътил кунларини ҳисоблашда ҳисобга олинади.

2. Ходимнинг таътил муддати 18 ва ундан ортиқ иш кунини ташкил этса меҳнат таътили муддати уч иш кунига қисқартирилиши керак (Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-б. 2-хатб.)

Яъни, 2018 йил февраль ойидан 2019 йил февраль ойигача бўлган иш даврида ходим ПФ-5290-сонли Фармонда белгиланган иккита (20 март – сешанба ва 31 август – жума) ҳамда 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сон Президент Фармонида белгиланган битта (2 январь - чоршанба) қўшимча дам олиш кунларидан фойдаланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика