Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
"Текстиль" МЧЖ ҳисобракамидан "Насаф" футбол клуби ҳисобракамига унинг харажатларларини молиялаштириш учун ўтказиб берилган маблағ қандай солиқларга тортилади?
Жамият таъсисчилари қарори билан "Текстиль" МЧЖ бошқа "Насаф" ПФК таъсисчиси бўлди. "Текстиль" МЧЖ таъсисчиларининг қарори билан "Текстиль" МЧЖ томонидан "Насаф" ПФК (футбол клуби)га харажатларини молиялаштириш учун 50 млн сўм пул маблағи ўтказиб берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 340
11.12.2018

Корхоналарнинг футбол клуби фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирган маблағлари уларнинг харажатлари ҳисобланади.

Умумбелгиланган солиқлар тўловчи корхоналарда фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Президентнинг 16.03.2018 йилдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3610 сонли Қарори 11-банд). ЯСТ тўловчиларида улар томонидан футбол клуби фаолиятини молиялаштириш учун ўтказилган маблағ билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди (СКнинг 355,356-моддалари).

Профессионал футбол клублари 2023 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинган. Футбол бўйича машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида футболчилар ва бошқа мутахассислар (тренер, ҳакам, инструктор), шу жумладан хорижий мутахассисларнинг спорт озиқ-овқатлари билан овқатланишини, шунингдек, уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни ташкил этишга сарфланадиган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Президентнинг 16.03.2018 йилдаги “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-3610 сонли Қарори 10,11-бандлари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика