Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ушбу бандга (СКнинг 246-моддаси 4-банди) кўра савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тайёр маҳсулот ёки товар сотилса ҳам ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келадими ёки бу фақат қурилиш ташкилотлари учун тегишлик бандми? 2.Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари тўғрисида тушунча берсангиз?
349-моддаси 4 бандида "қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи;" тўлаши кўрсатиб ўтилган. Хозирда ДСИ томонидан сотилган тайёр маҳсулот ва товарлар учун ҳам ҚҚС тўлаш бўйича талабномалар чиқаяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 340
14.12.2018

Марказлаштирилган манбалар деганда – давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ва Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилган алоҳида тармоқлар ва ташкилотларнинг махсус жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати кафолати ёки унинг номидан жалб этиладиган чет эл кредитлари, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари тушунилади.

Марказлаштирилган манбаларни жалб қилган ҳолда қурилаётган объектларга қурилиш ташкилотларидан ташқари, шунингдек моддий ресурсларни етказиб берувчилар (ишлаб чиқарувчи) ҳам танлов асосида танлаб олинади (ВМнинг 12.09.2003 йилдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган “Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банди).

Бундай объектларга моддий ресурслар етказиб берувчи корхоналар ушбу қурилишга етказиб берган товарлари бўйича ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланадилар (қайси солиқ тартибини қўллашларидан қатъий назар).

Қўшимча маълумотларни қуйида келтирилган ўхшаш саволларга жавобларда кўришингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/8172?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

https://vopros.norma.uz/question/8841?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

https://vopros.norma.uz/question/8743?us=f17iglmdn1da689gbs3hk55lt5

https://vopros.norma.uz/question/11487?sid=21222&st=156254&us=q4ouk0pedtabheeh3kursimtk7

Солиқ хизмати органининг ҚҚС тўлаш тўғрисидаги талабномасида қайси қонун ҳужжатига асосан бундай талаб қўйилаётгани кўрсатилган бўлиши керак.

Маълумот учун. Солиқ хизмати органининг талаби Президент томонидан тасдиқланган солиқ реформаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Президентнинг Фармонида йиллик оборотлари 1 млрд.сўмдан ортиқ бўлган корхоналарни 2019 йилдан умумбелгиланган солиқлар (шу жумладан ҚҚС) тўлашга ўтказиш назарда тутилган (Президентнинг 29.06.2018 йилдаги УП-5468 сонли Фармони).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика