Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қарздор юридик шахс, айтайлик, солиқдан бўлган қарздорлиги солиқ органи билан ўзаро тузилган схема орқали суд ижрочисининг аралашувисиз ёпилган ёки ҳуқумат комиссиясининг тегишли баённомаси билан тўлаш муддати маълум бир муддатга қадар кечиктирилган. Бундай ҳолатда суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақлими? “Техник таъминлаш ва бутлаш” унитал шўъба корхонаси директори С.Х.Хикматов
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 77-1-моддасида суд ижрочиси томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун қарздордан ижро йиғими ундирилиши қайд этилган. Ижро йиғими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорига 1-иловаси билан тасдиқланган “Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан суд ижрочиси томонидан мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздор юридик шахсдан 2 % миқдорида ундирилади. Суд ижрочиси қарздор юридик шахсга нисбатан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақидаги қарор ва ижро йиғими ундириш ҳақидаги қарор чиқариб, шу қарздорнинг банкдаги ҳисобварағи рақамларига банд солиб инкасса талабномаси қўйган. Аммо қарздорнинг мол-мулкини хатловга олмаган ва уларни соттириш чораларини ҳам қўрмаган.


Ответы экспертов
Ответов: 277
12.08.2014

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 47-моддасида белгиланганидек, ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва мажбурий реализация қилишдан иборатдир.

Ижро ҳужжатлари бўйича жисмоний ва юридик шахслардан ундирув биринчи навбатда қарздорнинг сўмдаги ва чет эл валютасидаги пул маблағларига ҳамда бошқа қимматликларига, шу жумладан, банклардаги ва бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағларига ҳамда ўзга қимматликларига қаратилади.

Қарздорнинг ундирувчи талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари бўлмаса, суд ижрочиси ўз қарори билан қарздор ҳисобварақларининг харажатлар қисмини қарз тўлиқ узилгунига қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатлайди. Айни бир вақтда қарздорга тегишли бўлган бошқа мол-мулкка ундирув (яъни мулкни хатлаш ва уни мажбурий реализация қилиш) қаратилади, Қонуннинг 52-моддасига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно.

Агар суд ижрочиси қарздор юридик шахснинг банк ҳисобварақларида сақланаётган пул маблағларини хатлаш ва инкасса топшириқномаси қўйиш чоралари билан чегараланиб, бироқ унинг бошқа мол-мулкини хатламаган ва уларни реализация чораларини қўрмаган бўлса, ижро иши юритишдаги тарафлардан бошқа иштирокчиси – ундирувчи суд ижрочисига шу каби чораларини кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир. Бундан ташқари, ундирувчи бир қатор бошқа ҳуқуқларга ҳам эга, жу жумладан суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят беришга ва уни рад қилишга.

Қарздор юридик шахс, сиз айтганингиздек, солиқ қарзини солиқ органи билан ўзаро (суд ижрочисининг аралашувисиз) тузилган схема орқали ёпган ёки ҳуқумат комиссияси томонидан тўлаш муддати маълум бир муддатга кечиктирилганлигига эришган бўлсада, суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақли бўлади.

Суд ижрочисининг ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарори Қонуннинг 7-моддаси биринчи қисми 10-бандига биноан ижро ҳужжати ҳисобланади.

Қонун мазмунига кўра, ижро ҳужжатини ижро этиш юзасидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиши қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

ижро ҳужжати ижросини кечиктириш (32-модданинг иккинчи қисми);

ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш (33-модда);

ижро иши юритишни тўхтатиб туриш (38-модданинг еттинчи қисми).

Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади (Қонун 32-модданинг тўртинчи қисми).

Ижро иши юритиш тугатилган тақдирда, ижро йиғими ижро ҳужжатининг фақат мажбурий тартибда ижро этилган қисми бўйича ундирилади. Бунда ижро иши юритиш Қонуннинг 37-моддаси иккинчи қисми 4-бандида кўрсатилган асослар* бўйича  тугатилган тақдирда ижро йиғими суд ижрочиси томонидан амалга оширилган мажбурий ижро этиш чораларидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда қайтарилади (Қонун 39-модданинг учинчи қисми).

 

_______________________________

Яъни ижро ҳужжатини беришга асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганда ёхуд қонунга кўра ижро ҳужжати бўлган ҳужжат бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика