Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нотурар жой биносини сотиб олганда қандай бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш лозим? Сотиб олиш ва кадастр қийматлари ўртасидаги фарқ қаерда акс эттирилиши керак?
МЧЖ шаклидаги қўшма корхона шартнома асосида МЧЖ шаклидаги корхона балансида турган нотурар жой биносини пул ўтказиш йўли билан сотиб олмоқчи бўлди ҳамда бу ҳаракатларни риэлторлик хизматлари кўрсатадиган корхона орқали амалга оширди. Пул маблағларини ўтказгандан кейин харидор сотувчининг кадастр ҳужжатларига ўзгартириш киритган ҳолда уни ўзига расмийлаштирди. Нотурар жой биносининг кадастр қиймати 61 млн сўмни ташкил қилди, шу билан бирга унинг харид қиймати 10 млн сўмни ташкил қилади.


Ответы экспертов
Ответов: 378
30.11.2015

Асосий воситаларни ҳисобга олиш 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”га мувофиқ амалга оширилади.

Тўлов эвазига олинган асосий воситалар бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинади. Бошланғич қиймат ўз ичига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни олади. Бундай харажатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

- рўйхатга олиш йиғимлари, давлат божлари ва асосий воситаларга бўлган ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) бўйича амалга оширилган бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

- божхона божлари ва йиғимлари;

- асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

- асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар;

- асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

- асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган мукофотлар;

- асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

-активдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қуйидагилар киритилмайди:

- кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар (агар асосий воситалар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган);

-сотиб олинган асосий воситаларга тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк хизматлари, жумладан аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар ва хорижий валюта конвертацияси учун банк комиссияси учун тўлов, шунингдек шартномаларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатлар.

Тўлов эвазига мулкка сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 0820 “Асосий воситаларни харид қилиш” счётида калькуляция қилинади.

Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларни сотиб олиш ва уларни хусусий асосий воситалар таркибига бошланғич қиймат бўйича киритиш бўйича операциялар қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Нотурар жой биносини сотиб олиш акс эттирилди (10 млн.сўм)

0820

«Асосий воситаларни харид қилиш»

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Нотурар жой биноси қиймати учун тўлов акс эттирилди (10 млн.сўм)

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Риэлтор хизматларининг қиймати акс эттирилди

0820

 «Асосий воситаларни харид қилиш»

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Риэлтор хизматлари учун тўлов

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

Сотиб олишда рўйхатга олиш йиғимлари ва божларни ҳисобдан чиқариш

0820

«Асосий воситаларни харид қилиш»

6990

«Бошқа мажбуриятлар»

Рўйхатга олиш йиғимлари ва божлар учун тўлов

6990

«Бошқа мажбуриятлар»

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

Нотурар жой биносини фойдаланишга топшириш

0120

«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

0820

«Асосий воситаларни харид қилиш»

Шуни ҳам қайд қиламизки, асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга ёхуд ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади (5-сон БҲМСнинг 30-банди).

Инчунун, кадастр қиймати билан бинони сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни ҳеч қаерда акс эттириш керак эмас, чунки асосий воситалар таркибида у бошланғич қиймат (харид қиймати ва у билан боғлиқ харажатлар) бўйича акс эттирилади, ундан амортизация ҳисоблаб ёзилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика