Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен доимий равишда бошқа мамлакатда яшайман, Ўзбекистон фуқаросиман. Қариндошим мени хабардор қилмасдан Тошкентдаги квартирамга ноқонуний равишда ижарачиларни қўйган, бироқ ижарачилар ундан кетишни хоҳлашмаяпти. Квартирамни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?


Ответы экспертов
Ответов: 1328
03.12.2015

Қариндошингиз квартирангизда яшаганлик учун ижара ҳақини ноқонуний олибгина қолмаган. У квартирани жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган турар жойни ижарага беришга оид нотариал тасдиқланган шартномасиз топширган. Унинг йўқлиги ижарага берувчини ҳам, ижарачини ҳам маъмурий жавобгарликка тортишга ва уларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 159-1-моддаси).

 Турар жой мулкдори турар жой майдонини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка ёки ҳисобда турмаган фуқароларга, шунингдек чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун тақдим этганда уларнинг вақтинча пропискаси борлигига ишонч ҳосил қилиши керак (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом; Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 39-банди). Бошқа аҳоли пунктларидан келган вақтинча яшовчилар ижарага олинган турар жой майдонига ижара муддатига рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) керак. Акс ҳолда уларнинг яшаши ижарага берувчи, ижарачи ва унинг оила аъзолари томонидан паспорт режими қоидаларини бузиш сифатида қаралиши мумкин, бунинг учун ҳар бир кишига ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик назарда тутилган (МЖТКнинг 223-моддаси учинчи қисми; Паспорт тизими тўғрисидаги низом 57-бандининг иккинчи, тўртинчи хатбошилари).

 Сизнинг вазиятда Ўзбекистонга квартирага доир ҳужжатлар билан келишни ва у жойлашган жойдаги милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига қариндошингизнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. Агар сиз буни қилмасангиз ва квартирангизда ноқонуний равишда яшаётган ижарачиларни мустақил равишда чиқармоқчи бўлсангиз, сизнинг фойдангизга хизмат қилмайдиган кутилмаган вазиятга дуч келишингиз эҳтимоли мавжуд, сизни квартира эгаси сифатида маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин.

 Аризангизни олгач, профилактика инспектори ҳисобга турмасдан яшаётган ижарачиларга ҳамда уларни ноқонуний тарзда жойлаштирган қариндошингизга нисбатан маъмурий таъсир чораларини кўриши керак. Бу ижарачиларни ноқонуний эгаллаб олган турар жой майдонидан чиқариш имконини беради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика