Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тошкентдаги ишхонамизга Чирчиқда прописка қилинган ва ўша ерда яшовчи ходим ишга киряпти. Аризада у фирмадаги иш куни тугагандан кейин йўналишли транспортда уйга қайтишини кўрсатди. Бундай мутахассисни ишга қабул қилиш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 1328
03.12.2015

Чирчиқ шаҳрида прописка қилинган кишини ишга қабул қилиш учун уни келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктида Тошкент шаҳрида ҳисобга қўйиш керак (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом).

 

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага кўра, фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади. Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди. Ушбу минтақаларда 5 кундан ортиқ бўлмайдиган фуқаролар ҳисобга қўйилмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга қўйиш муддатидан ошмайдиган даврда вақтинча иш олиш ҳуқуқига эгадир. Ҳисобга қўйиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

ИИВ белгилаган шаклда ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика