Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Вилоятимиздан ташқарида узоқ масофада жойлашган объектларни қуришда қурувчи ишчиларга дала устамаси тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, у ҳолда ҳисобга олиш ва солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Корхонамиз умумбелгиланган солиқ тўловчи ҳисобланиб, қурилиш фаолияти билан шуғулланади, ХХТУТ бўйича коди 61110. Корхонамизнинг қурилиш объектлари узоқ масофада(300-500 км) вилоятимиздан ва аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашганлиги билан боғлиқ ортиқча харажатлар, яъни ишчиларнинг вақтинча яшаши, овқатланиши ва транспорт воситасида бориб-келиш харажатларини компенсация қилиш мақсадида ходимларга Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон карори билан тасдиқланган Низомга биноан дала устамаси тўлаш мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 478
22.01.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган “Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом дала шароитларида геология-қидирув, топография-геодезия, лойиҳа-изланиш, илмий-тадқиқот ишларини ҳамда бошқа ишларни бажарадиган ташкилотлар (корхоналар) ходимларига дала устамаси тўлашнинг умумий тартибини ва миқдорларини белгилайди. Ўз ходимларига дала устамаси тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар рўйхати мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан, вазирликлар ва идоралар таркибига кирмайдиган ташкилотлар (корхоналар) томонидан эса - мустақил равишда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари билан шуғулланадиган корхоналар ишчиларнинг барча харажатларини компенсация қилиш учун АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Олисда жойлашган ва алоҳида муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришда вахта усули ҳақида”ги Низомга амал қилишлари мақсадга мувофиқдир. Ушбу Низом ишлаб чиқаришда вахта усулида меҳнатни ташкил қилиш, меҳнат ва дам олиш режимини, иш вақтини ҳисобга олишни, шунингдек вахта усулида ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.

Вахта усули ишларни ташкил этишнинг шундай шаклики, бунда смена (вахта) ходимлари белгиланган жадвалларга кўра доимий яшаш жойидан анча олисдаги ишлаб чиқариш объектлари (участкалари)га мунтазам равишда етказиладилар.

Ушбу усул ходимларнинг ҳар куни доимий яшаш жойига қайтишини таъминлаш мумкин бўлмаганда, ишни одатдаги усуллар билан бажариш мақсадга мувофиқ бўлмаса, шунингдек тегишли меҳнат ресурслари билан таъминланмаган, аҳолиси сийрак ва олисдаги туманларда ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий мақсаддаги объектлар қурилиши муддатларини қисқартириш учун қўлланади.

Мазкур Низомда ходимни вахтага юбориш хизмат сафари ҳисобланмаслиги назарда тутилган. Вахта вақти бўлиб объект жойлашган жойдаги ишларни бажариш ва сменалар ўртасидаги дам олиш даврлари ҳисобланади

Вахта усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлар ЎзР ВМнинг  05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

Ишларни вахта усулида амалга ошириш билан боғлиқ қўшимча харажатлар объект қурилиши учун шартнома қийматини белгилашда тарафлар қарорига биноан шартнома қиймати таркибида ҳисобга олиниши лозим,  вахта усулида ишлайдиган жамоаларга хизмат кўрсатадиган ижтимоий-маиший мақсаддаги корхоналарнинг қўшимча харажатларини қоплаш учун маблағлар ҳам худди шундай тартибда кўзда тутилади.

 Бухгалтерия ҳисоби

Вахта даврида ходимлар ишларни ишлаб чиқариш жойларида бўлган ҳар бир календарь кун учун, шунингдек корхона жойлашган ердан (йиғилиш пункти) иш жойига ва орқага қайтишда ҳақиқатда йўлда бўлган кунлар учун уларнинг иш ҳақига вахта усулида ишлаганлик учун устама тўланади. Бунда  ишларнинг кўчма хусусияти учун компенсациянинг бошқа турлари ҳамда дала устамаси тўланмайди.

Иш ҳақига устама миқдори жамоа шартномаси билан белгиланади, бироқ энг кам иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим.

Вахта усулида ишларни бажарганлик учун устама суммасини ҳисоблаб чиқаришда ходимнинг ҳақиқатда вахтада бўлган кунларидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда аниқланади:

-меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш усулида – ойлик маош шу ойнинг календарь кунлари сонига бўлинади. Олинган бир кунлик ставка ҳақиқатда вахтада ишлаган ва йўлда бўлган кунлари сонига кўпайтирилади ва ушбу суммадан белгиланган миқдордаги устама аниқланади;

-меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш усулида  - ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари бўйича ойлик иш ҳақи ойнинг календарь кунлари сонига бўлинади. Кейин ҳисоб-китоб ойлик маоши тўланадиган ходимлар учун кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.

Белгиланган нормалар доирасида вахта усулида ишларни бажарганлик учун устамалар ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-банди), ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари (Солиқ кодексининг 306 ва 307-моддалари) солинмайди.

Белгиланган нормалардан ошиқча тўланадиган устамалар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (Солиқ кодексининг 174-моддаси 5-банди), ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинадиган ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади деб эътироф этилади.

Фойда солиғини тўловчиларда меъёр доирасидаги устамалар суммаси чегириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига киради (Солиқ кодексининг 143-моддаси 6-банди “е”кичик банди), нормадан ошган сумма эса чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-банди).

Ўтказмалар:

Мақсади

Дебет счёт

Кредит счёт

Вахта усули учун устама ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олиш счётлари    

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Белгиланган меъёрдан ортиқча устама меҳнатга ҳақ тўлаш сифатида ҳисобга олинди

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

6710 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика