Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Паспортимдаги рўхсатнома ёзуви "стикер"нинг муддати 2015 йилда тугаган, ўқишим эса 2016 йил ноябрь ойида тугайди. Агар мен стикернинг муддати тугагунча Ўзбекистонга қайтиб бормаган бўлсам, паспортим хақиқий бўладими?
Паспортимдаги рўхсатнома ёзуви "стикер"нинг муддати 2015 йилда тугаган, ўқишим эса 2016 йил ноябрь ойида тугайди. Ўқишим туфайли хозир Янги Зеландиядан Ўзбекистонга қайта олмайман. Агар мен стикернинг муддати тугагунча Ўзбекистонга қайтиб бормаган бўлсам, паспортим хақиқий бўладими? Агар кейинчалик Ўзбекистонга қайтсам, ёки, масалан, Янги Зеландиядан 1 хавфталик дам олишга Австралия ёки Малайзияга борсам муаммо юзага келмайдими?


Ответы экспертов
Ответов: 1351
26.01.2016

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига 1-илова) нинг 1-бўлим 3-бандига мувофиқ чет элга вақтинча чиқаётганда фуқароларга чет элга бориш учун 2 йил мобайнида амал қиладиган рухсатнома ёзуви стикери расмийлаштирилади. Фуқаролар кўрсатилган муддат мобайнида бир неча марта чет элга чиқиши мумкин. Стикернинг амал қилиш муддати паспортнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

Доимий яшаш учун чет элга чиқишда фуқароларга амал қилиш муддатисиз стикер расмийлаштирилади.

Ушбу тартибнинг 2-бўлим 5-бандига мувофиқ чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига паспорт бериш ва чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визалари мавжудлиги талаб этилмайдиган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналарига ёки консуллик муассасаларига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқароларнинг аризалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали паспортни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига ва стикерни расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайта жўнатилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар эгасига топшириш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига юборилади. Паспортни расмийлаштиришнинг тўлиқ даврий муддати 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

 Ўзбекистондан ёхуд хорижий давлатлардан (кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган)  бошқа хорижий давлатларга стикер расмийлаштирмасдан чиқиш жавобгарликка олиб келади.

Ўзбекистон билан виза режими ўрнатилган давлат, масалан, Янги Зеландия ҳудудида бўлиш даврида сизнинг стикерингизнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, Сиз Ўзбекистонга қайтишингиз ёхуд исталган бошқа давлатга кетишингиз мумкин ва бу қонун бузилиши деб ҳисобланмайди. Бироқ агар сиз Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режим ўрнатилган бирор бир давлатга бориб, у ердан Ўзбекистонга қайтмай, балки бошқа мамлакатга кетсангиз, у ҳолда бу қонун бузилиши ҳисобланади ва бу ҳолат ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан кўзда тутилган жавобгарликка, яъни 200 дан 400 ЭКИҲгача жарима солинишига  олиб келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика