Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Men bog'imning oldida bo'sh va qarovsiz yotgan yerga yashash uchun uy qurmoqchi edim. shunga ko'ra savolim shundan iborat ediki men bu uyni qurish uchun davlat kadastri ro'yhatidan o'tkazishim kerakmi. agar o'tkazishim kerak bo'lsa bu qaysi qonun xujjatlarida belgilab qo'yilgan shu haqida ma'lumot bersangiz.


Ответы экспертов
Ответов: 191
25.02.2016

Фуқароларнинг мустақил равишда ўз эҳтиёжлари учун уй-жой қуриши масаласи Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тартиби тўғрисидаги низом (ЎзР ВМ  30.12.2006 йилдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги матнда - Низом)  билан тартибга солинади.

  Низомнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзининг ва оиласининг эҳтиёжлари учун қонун ҳужжатларига ва Низомга риоя қилган ҳолда зарур ёрдамчи-хўжалик иморатлари ва ҳовлидаги иншоотлар билан бирга хусусий мулк ҳуқуқида уй қуриш ҳуқуқига эгадир.

            Бунда, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0,06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади (Низомнинг 8-банди).

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер олиш учун Сиз туман (шахар) хокимлигига ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Мазкур аризага Сизнинг доимий яшаш жойингиз бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади (Низомнинг 10-банди).

Бизнингча, мазкур аризада боғингиз олдида бўш ва қаровсиз ер мажуд эканлигини билдириб, айнан шу ерни сизга якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиб бериш имкониятини  кўриб чиқишни сўрасангиз бўлади.

Берилган ариза хокимликнинг тегишли комиссияси томонидан 10 кунлик муддат давомида кўриб чиқилади ва ер ажратиш хақида қарор чиқарилади ёки ер ажратилиши рад этилади.

Ер ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул килинган тақдирда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади. Шундай сунг, аризачига туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма ва участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха берилади.

Айтиш жоизки, Низомнинг 32-бандига асосан қурувчи ер участкасини берилган кундан бошлаб 2 йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин 2 ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилишга мажбурдир.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика