Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси юридик шахслардан кўрсатилаётган хизиматлар учун банк орқали нақд пул қабул қилиш масаласини қандай тартибда, қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин бўлади? 2-савол: Аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланадиган "Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматларини кўрсатиш маркази" давлат корхонаси буюртма берган корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлмаса, пул маблағи мавжуд учинчи шахс тўловни амалга оширишга рози бўлганида, улардан пул маблағи ўтказилишини қандай тартибда ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан амалга ошириши мумкин? Бериладиган жавоб ва ҳамкорлик учун олдиндан миннатдорчилик билдирилади.
"Ўзстандарт" агентлиги "Метрология хизматлари кўрсатиш маркази" давлат корхонаси ("МХКМ"ДК) томонидан мижозларга (юридик шахсларга) кўрсатилган метрологик хизматлар учун шартнома асосида банк орқали пул ўтказиш йўли билан тўловлар қабул қилиниб келади. 1-ҳолат: Ҳозирги кунда мамлакатимизда иш юритаётган кичик ва ўрта бизнес вакиллари буюртмалари бўйича шартнома тузилганда уларнинг ҳисоб рақамларида пул маблағлари йўқлиги ёки ҳисоб рақамлари картотекада турганлиги(банд солинганлиги) муносабати билан улар бизнинг корхонамиз томонидан кўрсатилаётган метрологик хизматлар учун ҳисоб рақамларидан пул ўтказиш имкониятига эга бўлмасдан қолмоқда. Шундай ҳолда мазкур тадбиркорлик субъекти корхона муассиси ёки таъсисчиларидан бири шахсан ўзи эканлдигини билдириб банк шахобчаси орқали бизнинг корхона ҳисоб рақамимига нақд пул шаклида пул тўлаш имкониятини беришни, шунингдек, бизнинг корхона олдида келиб чиқаётган қарздорлигини кафиллик шартномаси орқали бошқа жисмоний шахс орқали нақд пул шаклида тўлаш имкониятини беришни сўрамоқда. 2-ҳолат: Корхонанинг ҳисоб рақамида пул маблағи бўлимаса, келгусида келиб чиқадиган қарздорлиги учун бошқа корхона билан кафиллик шартномаси тузиб, пул ўтказилси ушбу корхона (учинчи шахс) орқали келиб тушадиган пул маблағини қабул қилишимиз мумкинми? Амалдаги қонунчиликда бир қатор тартиблар ўрнатилган бўлиб, бу тартибларда қонун ҳолларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно деб кўрсатилган бандларни қандай қўллаш мумкин? Чунки, юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича қуйидаги тартиблар белгиланганлиги маълум бўлмоқда: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1994 йилдаги “МУОМАЛАДАГИ НАҚД ПУЛЛАРНИ КАМАЙТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА” ги 356-сон қарорида “ мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади”, деб кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.1996 йилдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1504-сон Фармонида “Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўласинлар, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасинлар. Белгилаб қўйилсинки, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 3 июнда 2465-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги НИЗОМ” да “Маблағларни олувчиларнинг розилиги мавжудлигидан қатъи назар, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.” Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 790-моддасида “Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин”, деб белгиланган. Мазкур кодекснинг 292-моддасида кафиллик шартномаси тартиби белгиланган бўлиб унга кўра, “Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.”


Ответы экспертов
Ответов: 191
29.02.2016

Ҳақиқатдан ҳам ЎзР Фуқаролик кодексининг (кейинги матнда - ФК) 790-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра қонунда бошқача ҳолатлар назарда тутилган булмаса, юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Шунингдек, ЎзР ВМнинг “Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11.07.1994й. 356-сонли қарорининг 2-бандига асосан мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юридик шахлар ўртасида тузилган хужалик шартномалар асосида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар нақд пулсиз шаклда бўлиши лозим. 

Баён этилган иккинчи ҳолат буйича, иккита юридик шахс ўртасида тузилаётган (тузилган) шартнома юзасидан келиб чикадиган мажбуриятлар кафиллик орқали таъминланиши мумкин. ЎзР ФКнинг 292-моддасига биноан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Ушбу кафиллик шартномасида кафил қарздорнинг айнан қайси мажбуриятларини таъминлаётганлиги (хусусан кафиллик билан таъминланаётган шартноманинг сони ва санаси, кимнинг ўртасида тузилганлиги) аниқ кўрсатилиши ва ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозим. Кафил сифатида юридик ёки жисмоний шахс иштирок этиши мумкин. Бунда, кафил бўлиб жисмоний шахс қатнашгандагина, қарздор кредитор олдидаги мажбуриятини бажара олмаганлиги натижасида вужудга келган пул мажбуриятини кафил  накд пул кўринишида тўлаши мумкин (ЎзР ФКнинг 790-моддаси 1-қисми).

Бундан ташқари, тузилган икки томонлама шартнома буйича унга кўрсатилган хизматлар қийматини тўлаб бериши лозим бўлган юридик шахснинг пул маблағлари бўлмаган тақдирда ЎзР ФҚнинг 322-моддасига асосан қарзни бошқа шахсга ўтказиши тўғрисида келишув тузилиши мумкин. Бундай келишув шартларига кўра қарздор кредиторнинг розилиги билан ўз қарзини бошқа шахсга ўтказади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика