Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давлат ҳисобига ўтказиладиган ойлик маошнинг 20%ини қандай аниқлаш керак?
Ишга янги ходимни қабул қилдик. Суд қарорига асосан ойлик маошининг 20%и давлат ҳиссасига ўтказилиши лозим.


Ответы экспертов
Ответов: 135
29.03.2016

Ходимнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга суд қарорлари асосида ушлаб қолишларни амалга ошириш тартиби Меҳнат кодекси, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида Қонун ҳамда «Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари»да (рўйхат рақами 1980, санаси 08.07.2009й.) белгиланган.

Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўловчи корхона ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри ижро этишликни таъминлайди. ЎзР Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади, ҳисоблаб ёзилган ойлик суммасидан эмас. Айнан шу меъёр ЎзР Солиқ кодексининг 170-моддасида белгиланган: «Агар солиқ тўловчининг даромадидан унинг ихтиёрига кўра, суд ёки бошқа органларнинг қарорига биноан бирон бир ушлаб қолишлар амалга оширилса, бундай ушлаб қолишлар солиқ солинадиган базани камайтирмайди».

Баъзи тўловлардан ижро ҳужжатлари асосида ушлаб қолишлар амалга оширилмайди. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 69-моддасида уларнинг рўйхати келтирилган:

-        майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;

-        хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;

-        бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

-        алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;

-        меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;

-        ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;

-        дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;

-        қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;

-        бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;

-        хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

-        меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.

Қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилот ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика