Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сизлардан илтимос ШНК 3,01,04-04 нинг 1,6 бандини изоҳлаб берсангиз.
Бизнинг корхонамиз таъсисчилари томонидан туман ҳокимининг ер ажратиш қарорига асосан ажратилган ерда қурилиш ишлари амалга ошириб, қуриб битказилган қурилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш вақтида биз СБХ газетасининг 2015 йил 12 сонидаги "Фақат қурилиш билан иш битмайди, уни қабул қилиш ҳам лозим" деб номланган маколасида кўрсатилган ШНК 3,01,04-04 нинг 1,6 бандини топа олмаяпмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 378
27.04.2016

ШНК 3.01.04-04 "Қурилиши тугалланмаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" (Давархитектқурилишқўмнинг 25.12.2003 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) нинг 1.6-бандига мувофиқ объектни давлат қабул қомиссиясига топширишдан олдин уни буюртмачи (қурувчи) тайинлайдиган ишчи комиссияси қабул қилиши керак. Аммо ушбу талаб буюртмачиси кичик бизнес субъектлари бўлган объектларга тадбиқ этилмайди. Бундай объектларни фойдаланишга қабул қилиш учун ишчи комиссияси тузилишининг ўзи етарли ҳисобланади. Давлат архитектура қурилиш назорати органларида рўйхатга олиниши лозим бўлган объектлар бўйича ишчи комиссияни тайинлаш тартиби ва унинг таркиби ШНК 3.01.04-04нинг 3-бўлими билан белгиланган.    Давлат архитектура қурилиш назорати органларида рўйхатга олиниши шарт бўлмаган, хусусий қурувчилар (шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан қуриладиган кичик объектлар бўйича тузиладиган ишчи комиссиясининг таркиби ШНК 3.01.04-04нинг 5.4-банди билан белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика