Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимнинг ўриндошлик асосида ишлашида иш вақтини табелда қандай расмийлаштирилади? Ходимни хизмат сафарида бўлган кунлари учун ҳисобланган иш хақидан қайтариш тўғрими?
Олий таълим муассасасида ўриндошлик асосида ишлаётган ходим дарсдан бўш вақтларида ўзининг асосий иш жойидан хизмат сафари билан хорижга чиқиб келган. Дарс жадвалига мувофиқ дарс машғулотларини ўтган. Лекин Узаспо тизимида унга кунлик табелга 1,5 соат киритиш билан иш вақти ҳисоби юритиб келинган.


Ответы экспертов
Ответов: 452
27.04.2016

Меҳнат кодексининг 125-модда 2- қисмида (бундан буён – МК деб юритилади), иш берувчи ҳар бир ходимнинг(асосий иш жойи ёки ўриндош бўлишидан қатъий назар) ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Бу талаб табел асосида олиб борилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг (бундан буён – Низом деб юритилади) 7-бандида, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, деб белгиланган. Демак, ходимга 8-соат асосий иш жойида ва ўриндошликда 4-соатдан ошмаган ҳолда иш вақти белгиланади. Табелда эса, ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақти қайд қилинади.  

Бундан ташқари, ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш учун тузиладиган меҳнат шартномасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган талаблар билан биргаликда иш вақтининг давомийлиги мажбурий тартибда кўрсатилади (Низомнинг 8 банди).

Шуни асосида, ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади (Низомнинг 11-банди).

  МКнинг 125-моддаси 2-қисмида берилган қоида – ходимнинг маҳнатига ҳақ тўлаш учун асослантирувчи норма хисобланади. Шунинг учун келтирилган масала мазкур норма талабларидан келиб чиқиб, хал қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Акс ҳолда бандликка кўмаклашувчи туман(шаҳар) Марказининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ёки туман прокуратурасига мурожаат қилинса текшириш натижаларига кўра ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика