Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун Қишлоқ қурилиш банкидан олинган кредитлар бўйича ушбу банкда очилган ходимнинг омонат ҳисоб рақамига бошланғич бадалини тўлаш учун корхона томонидан ўтказилган маблағлардан суғурта бадаллари ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқларини ҳисоблаш қандай тартибда амалга оширилади?
Корхонамиз умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлиб. 2015 йил давомида 2 нафар ходимга қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун олинган кредитлар бўйича бошланғич бадалини тўлашга жамиятимиз томонидан 25 млн. сўмдан моддий ёрдам берилган ва шу суммани тўлиқ миқдорда ходимнинг қишлоқ қурилиш банкда очилган омонот ҳисоб рақамига кўчириб берилган.


Ответы экспертов
Ответов: 333
17.05.2016

Солиқ кодексининг 171 – моддаси 14 – бандига мувофиқ юридик шахслар–иш берувчидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида қурувчи шахс томонидан олинган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Шундан келиб чиқиб, қурувчи шахс кимлигини, қандай маблағлар бошланғич бадалга тегишлилигини, ҳамда қайси банклар қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш ҳуқуқига эгалигини аниқлаб олиш керак.

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.10.2009 й. 280-сон қарорига 1-илова)да қуйидагича тушунчалар белгиланган:

якка тартибдаги қурувчи – қишлоқ жойларда яшайдиган, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган (расмийлаштирган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

бошланғич бадал - қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг юридик шахс - қарз олувчининг иш берувчиси ёки бошқа шахсларнинг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига киритилган пул маблағлари шаклидаги қурилаётган уй-жой қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг ўз маблағлари.

АТБ "Қишлоқ қурилиш банки" қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш ҳуқуқига эга. Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.05.2009 й. 148-сон қарорига илова)да мақсадли маблағлар ҳисобига тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан қишлоқ аҳолисига имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби белгиланган.

Шу тариқа, ходимнинг қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун олинган кредитлар бўйича бошланғич бадалини АТБ «Қишлоқ қурилиш банки»даги омонат ҳисоб рақамларига ўтказилган корхонанинг харажатлари ходимнинг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқларига тортилмайди.

Ушбу маблағлар Солиқ кодексининг 172 – моддасида кўрсатилган иш ҳақи сифатидаги даромадлар сирасига кирмаганлиги сабабли суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловга тортилмайди (Солиқ кодексининг 306 – моддаси).

Шу билан бирга қуйидаги шартларга амал қилинган бўлиши керак:

  • Ходим Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ва қишлоқ жойда рўйхатдан ўтган бўлиши керак;
  • Ходим намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш учун буюртмани расмийлаштирган бўлиши керак;
  • Ходим ипотека кредитини расмийлаштирган бўлиши керак;
  • Ўтказилган маблағлар ипотека кредити шартномасида кўрсатилган бошланғич бадаллар суммасидан кўп бўлмаслиги керак;
  • Ходимнинг ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида ўтказилган маблағлар корхонанинг харажатлари бўлиб, у ходим томонидан қопланмаслиги керак. 

Кўп ҳолатларда даромадларнинг солиққа тортилиши хўжалик операциясининг қандай ҳужжатли расмийлаштирилганлигига боғлиқ. Сизнинг саволингиздан келиб чиқиб, ходимга ипотека кредити бўйича бошланғич бадални киритиш учун моддий ёрдам берилган. Ушбу ҳолатда моддий ёрдам кўрсатиш бўйича бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш унчалик тўғри бўлмайди, чунки моддий ёрдам иш ҳақи тарзидаги даромадларга (Солиқ кодексининг 173 – моддаси 4 – банди) киритилиб, у ЖСДС, суғурта бадаллари ва ЯИТга тортилади. Ушбу ҳолатда буйруқ ва ходим ҳамда корхона ўртасида пул маблағларини иш берувчи томонидан қишлоқ қурилиш банкда очилган ходимнинг омонот ҳисоб рақамига кўчириб бериш тўғрисида битим тузилиши тўғрироқ бўлар эди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика