Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тиббиёт корхоналарида бухгалтерия ҳисоби (даромадлар, ТМЗ) қандай ташкиллаштирилади?
Бизнинг корхонамиз тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатади. Янги йўналиш бўлганлиги сабабли тиббиёт корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича баъзи бир саволллар туғилмокда. 1. Шифокорлар қиймати ва тури бўйича кўрсатил хизматлар ҳақида ҳисобот топширишлари керакми? Материаллар тўғрисидаги ҳисобот учун қандай ҳужжатлар керак? Пациентга хизмат кўрсатилганда кетган материалларни, яъни рентген пленкаси, эритмалар ва ҳоказолар қандай ҳужжатларга асосланиб ҳисобдан чиқарилади? 2. Корпоратив карточкага аптекадан ошкозон текширилганда, гинекологияда керак бўладиган дориларни олса бўладими?


Ответы экспертов
Ответов: 270
24.05.2016

Тиббиёт корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш принциплари ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби БҲМС асосида фаолиятнинг хусусиятига қараб ишлаб чиқилиши, ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Дастлаб Сиз қандай тиббий хизмат турларини кўрсатишингизни аниқлаб олишингиз керак.

Кейин ҳар бир хизмат тури учун унинг қийматининг калькуляциясини ҳисоблаб чиқишингиз керак (диагностика ва даъво муолажаларини амалга ошириш, яъни тиббий хизматни кўрсатиш учун кетадиган боғлов материаллари ва медикаметлар рўйхатини батафсил кўрсатган ҳолда).

Пациентларнинг ҳисоби одатда райд журналида ёки пациентга қандай хизмат кўрсатилганлигини ёзилган карточкада юритилади.

Бу нафақат хизматнинг оптимал нархини аниқлаш ва тушумларни ҳисоблаш учун, балки мутахассислар (шифокорлар)нинг беморларга хизмат кўрсатишга кетадиган вақтини режалаштириш, материалларни ўз вақтида харид қилиш ва шу кабилар учун ҳам муҳимдир. Ҳар бир шифокор юк хати (ёки журнал)га асосида беморларни қабул қилиш (диагностика ёки даъволаш) учун керакли материалларни олганлиги сабабли улар моддий жавобгар шахслар ҳисобланади ва мос равишда уларнинг сарфланиши бўйича камида ойда бир маротаба материаллар тўғрисида ҳисобот тузишлари шарт.

Масалан, ҳар бир хизмат тури калькуляциясида  сарфланадиган материаллар тури ва нормаси белгиланган бўлса, шифокор қайд журналида тиш рентгенини ёки оёқ рентгенини олганлигини кўрсатиши – тасдиқланган сарфланадиган материалларни нормаси бўйича ҳисобдан чиқаришга асос бўлади. Айни вақтда материалларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси ва материаллар тўғрисидаги ҳисобот тузилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.

Ҳа, по корпоратив банк картаси воситасида “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) да назарда тутилган харажатларни амалга ошириш мумкин.

Миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни ўтказиш тартибини “Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 18.04.2005 й. 1470-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланган.

Корхона банк картаси сақловчиси сифатида  ходимни белгилайди ва у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузади. Ушбу ходимга корпоратив карта берилган пайтдан бошлаб у ҳисобдор шахс бўлади, яъни картадаги пул маблаҳларига жавобгар ҳисобланади. Ҳисобдор шахс керакли материаллар ва медикаментларни харид қилгач, уларни терминал квитанциялари, юк хати, ҳисобварақ-фактуралар билан складга (ёки бухгалтерияга) топширишда пул маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни (олинган товарлар номи, нархи, миқдори, ва умумий суммасини кўрсатган ҳолда) корпоратив банк картасини олганига 10 кундан ошмаган муддатда тақдим этиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика