Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЎзР Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли Қарори асосида Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзга эга бўлган ташкилот Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа даромадлар бўйича ҳам имтиёзни қўллайдими?
Жамиятимиз пойафзал ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Асосий тушум пойабзал маҳсулотларини реализация қилишдан тушади. 2016 йилнинг 1-чорагида жамиятимизда қисқа муддатли ижарадан ва кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан бошқа даромад олинди.


Ответы экспертов
Ответов: 334
25.05.2016

Сиз қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолатда ЯСТ бўйича имтиёзни умумий тушум, шу жумладан бошқа даромадлар суммасига ҳам қўллашингиз мумкин:

- корхона ЎзР Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли Қарорига 2-иловада кўрсатилган маҳсулотни ишлаб чиқаради;

 -  ҳисобот даври якунлари бўйича корхона ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар жумласига киради, яъни сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этади.

 - ДСИга корхона пойафзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона эканлиги ҳақида ариза берилган.

Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ЎзР Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли Қарорига 2-иловасига мувофиқ 2018 йилнинг 1 январига қадар ЯСТидан озод этилиши кўринишидаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари берилган.

Имтиёз ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонанинг барча фаолияти турларига тадбиқ этилади, агарда белгиланган товар гуруҳларидаги товарларни (ЎзР Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли Қарорига 2-илова) ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этса.

Товар гуруҳларининг рўйхати “Ноозик-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 31.03.2009 й. 1932-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда Низом деб юритилади)да келтирилган. Пойабзал ва уни ишлаб чивариш материаллари (калишлардан ташқари) кўрсатилган Низомнинг 1-Иловасига киритилган.

Солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференциялар корхоналарга давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган аризага асосан тақдим этилади (Низомнинг 4-банди).

Имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади (Низомнинг 7-банди).

Агар ҳисобот йили якунлари бўйича корхона тақдим этилган Маълумотнома ҳисоб-китобга асосан имтиёз бериш учун белгиланган мезонларга мос келмаса солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар, уларни ўрнатилган тартибда пеня ҳисобланган ҳолда, бюджетга тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланиб бекор қилинади.

Айтиб ўтиш керакки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтирилиши керак (ЎзР Президентининг 28.01.2009й. ПҚ-1050-сонли Қарорининг ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори таҳриридаги 4-банди).

Берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағлар мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ўтказилади.

Берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағларни акс эттириш тартиби “Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 02.04.2005 й. 1463-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика