Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2016 йилдан биз улгуржи савдо корхонаси хисобланиб ягона солик туловчи хисобланамизми? Эски солик турида колишимиз мумкинми? 2016 йилнинг 1 чораги учун хисобланган ва топширилган соликлар кандай расмийлаштирилади? 2015 йил учун хисобланган солик ва мажбурий туловлар ўзгармайдими?
Бизнинг ташкилотнинг ОКОНХ бўйича коди 14931. Асосий фаолиятимиз шахар автобусларига техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш, ҳамда автокорхоналарни эхтиёт кисмлар билан таъминлаш, яъни улгуржи савдо фаолияти билан ҳам шуғулланиш. Улгуржи савдо фаолияти билан шугулланиш учун 2014 йилда лицензия олганмиз. Корхона барча солик турларини (мол-мулк, фойда, НДС, инфраструктура ва бошка солик ва мажбурий тўловлар) туловчи ҳисобланади. 2015 йил якунлари буйича статистикага хисобот топширганимизда улгуржи савдо фаолиятидан олинган ялпи даромод умумий даромаднинг 67% ташкил этганлиги сабабидан, улар бизни улгуржи савдо корхонаси сифатида расмийлаштириб почта оркали солик идорасини ва бизни хабардор килишларини айтишди. Шу кунгачабизга хабар келмади.


Ответы экспертов
Ответов: 286
31.05.2016

2015 йил якунлари бўйича ташкилотингизнинг асосий фаолият тури савдо фаолияти бўлганлиги туфайли, яъни умумий реализация қилиш ҳажмида савдо фаолиятидан тушган соф тушум улуши устунлик қилганлиги учун (савдо фаолияти тушуми ҳажми 67%), 2016 йил бошидан сизнинг ташкилотингиз савдо корхонаси ҳисобланиб, ягона солиқ тўлови тўлаши керак (ЎзР СК 352-моддаси). Асосий фаолият тури бўйича –савдо корхонаси бўла туриб (ходимларнинг сонидан қатъи назар), сиз солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга бўлмаган холда ЯСТ тўлашингиз мажбур (ЎзР СК 350-моддаси).

Агар жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи икки чораги давомида савдо фаолияти асосий фаолият тури бўлмаса, сиз умумбелгиланган солиқларни тўлашга қайта ўтишга ҳақли бўласиз. Агарда ҳисобот йили якунлари бўйича сизнинг асосий фаолиятингиз савдо фаолияти бўлмаса, хамда ходимларнинг сони бўйича кичик бизнес корхоналари учун белгиланган мезонга мос келмаса, сиз келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтишингиз керак (ЎзР СК 352-моддаси).

Ташкилотингизда ходимлар сони микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган мезонга мос келса, сиз ЯСТ тўлашга ўтиш тўғрисида солиқ идорасига ёзма хабарнома бериб, келгуси даврдан ЯСТ тўлашингиз мумкин (ЎзР СК 351-моддаси).

Агарда, ташкилотингизни асосий фаолияти савдо фаолияти бўла туриб, сиз 2016 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлаган бўлсангиз, бу холатда таалуқли солиқ турлари бўйича аниқлаштирилган ҳисоботларни белгиланган тартибда солиқ идорасига тақдим этишингиз лозим, хусусан ЯСТ бўйича 2016 йил 1-чорак учун ҳисобот топшириб бюджетга ЯСТ суммаси тўлашингиз, умумбелгиланган солиқлар бўйича эса қамайтиришга қайта ҳисоботларни тақдим этишингиз керак.

Агар, ташкилотингизга савдо корхонаси мақоми 2015 йил якунлари бўйича (2016 йил бошидан) белгиланган бўлса, бу холда 2015 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботлар хамда умумбелгиланган солиқлар бўйича яниқлаштирилган ҳисобтлар тақдим этилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика