Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади, пасайтирувчи коэффициентни қўллайди, ҳакамлик суди қарорига биноан 500 млн сўмлик кўчмас мулкни қарздорликни сўндириш учун топширмоқда. 1. Асосий воситаларни топшириш корхонанинг асосий фаолият турига таъсир кўрсатадими? 2. Мазкур операцияни амалга оширгандан кейин корхона пасайтирувчи коэффициентни қўллаш билан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладими, ушбу асосий воситаларнинг чиқиб кетиши асосий воситаларни сотиш сифатида талқин қилиниши мумкин эмасми? 3. Агар мазкур чиқиб кетиш ҳакамлик суди қарорига биноан амалга оширилаётган бўлса, корхона 500 млн сўм қийматидан 6% ставка бўйича ЯСТ тўлайдими?
Корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади ва асосий фаолият тури автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (автотранспорт восталарини сақлаш бўйича ер участкалари мавжудлиги билан) бўлган ташкилот сифатида Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ пасайтирувчи коэффициентни қўллаш билан уни тўлайди. Корхона бошқа ташкилот олдида 500 млн сўм миқдорида қарзга эга ва уни пул маблағлари билан сўндира олмайди. Ҳакамлик суди қарорига биноан қарздор корхона юқорида кўрсатилган қарзни сўндириш ҳисобига ўзига қарашли 500 млн. сўм қийматдаги кўчмас мулкни (асосий воситаларни) кредитор ташкилотга топшириши керак


Ответы экспертов
Ответов: 378
20.05.2016

1. Асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар СКнинг 132-моддаси 1-бандига мувофиқ солиқ солиш мақсадларида бошқа даромадлар жумласига киради, шунинг учун бу даромадлар таркиби ҳисобот даври учун асосий фаолият турини белгилайдиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган соф тушумга кирмайди ҳамда сизнинг ҳолатингизда кўчмас мулк объекти чиқиб кетишидан олинган даромадлар асосий фаолият турини белгилашга таъсир этмайди. 

2. Ягона солиқ тўловининг  (ЯСТ) энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ пасайтирувчи коэффициентлар ҳар чоракда ҳисобланадиган ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида ҳисобга олинади (яъни ер солиғининг 3 карра суммаси). Ҳисобот даврида сизнинг корхонангиз бўйича асосий фаолият тури сақланишини ҳисобга олиб, ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида 0,35 пасайтирувчи коэффициентнинг қўлланиши (башарти автотранспортни сақлаш бўйича ер участкалари мавжуд бўлганда йўловчилар ва юкларни автомобиль транспорти билан ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури ҳисобланадиган ташкилотлар учун) қонуний ҳисобланади.

3.Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш сабаблари 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 51-бандида санаб ўтилган, ундан келиб чиқиб белгилаш мумкинки, суд қарорига кўра асосий воситаларнинг чиқиб кетиши уларни сотиш ҳисобланади, чунки мазкур ҳолатда кўчмас мулк объектини топшириш қарзни сўндириш ҳисобига амалга оширилади. Бироқ, солиқ солиш мақсадларида  солиқ солинадиган база асосий воситаларни сотишдан олинган барча тушум эмас (сизнинг ҳолатингизда 500 млн сўм), балки фақат бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка (СКнинг 133-моддаси) мувофиқ аниқланадиган чиқиб кетишдан олинган даромад (фойда) ҳисобланади.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммасининг қолдиғи, аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектининг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад таркибига киритилади. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиш тартиби Асосий воситалар қийматини балансдан

чиқариш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган  (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

СКнинг 353-моддасига биноан даромадларга асосий  фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиқ солинади, шунинг учун кўчмас мулкнинг чиқиб кетишидан сиз олган даромад (фойда)га ҳам асосий фаолият тури ставкаси бўйича  6% солиқ солинади.

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинган даромадни аниқлаш тартибини мисолда кўриб чиқамиз.

Мисол. Қарздор-корхона балансида кўчмас мулк объектига эга:

-бошланғич (тикланиш) қиймати – 600 млн сўм

-ҳисоблаб ёзилган амортизация – 150 млн сўм

-объект бўйича қайта баҳолаш (баҳолашдан ортган) суммаси – 100 млн сўм

-сотишдан олинган тушум (ҳакамлик суди қарорига кўра) – 500 млн сўм.

Сотишдан олинган даромад (фойда) сотишдан олинган тушум ва захира капитали счётларида ҳисобга олинадиган асосий воситалар объектини (100 млн сўм) қайта баҳолаш натижаларини (сальдо) тузатишлар қилингандан кейин  сотиладиган асосий воситалар (600 – 150 = 450 млн сўм) қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Шундай қилиб, ЯСТ солиғи солинадиган даромад суммаси:

500 – 450 + 100 = 150 млн.сўмни ташкил қилади.

Асосий воситалар чиқиб кетишидан ЯСТ суммаси: 150 млн сўм х 6% = 9 млн сўмни ташкил этади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы:

Предприятие, плательщик ЕНП с применением понижающего коэффициента, передает недвижимое имущество на сумму 500 млн.сум в счет погашения задолженности по решению третейского суда. 1. Повлияет ли передача основных средств на основной вид деятельности предприятия? 2. Имеет ли право предприятие использовать льготу по ЕНП с применением понижающего коэффициента после совершения данной операции, не может ли данное выбытие основных средств трактоваться как реализация основных средств? 3. Будет ли предприятием уплачиваться ЕНП по ставке 6% со стоимости 500 млн. сумов, если данное выбытие происходит по решению третейского суда?

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика