Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишлаб чиқариш ҳажми бўлмаганда импорт қилинган ускунага эскириш ҳисоблаш керакми? Агар асосий воситалардан фойдаланилмаса, қанча вақтдан кейин ишламаган асосий воситалар ликвидация қилинади ва бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади? Мазкур ҳолатда солиқлар қандай амалга оширилади (мол-мулк, фойда солиғи)?
Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган корхона 2015 йилда янги ускунани импорт йўли билан сотиб олди. Мазкур ускуна 2015 йил умуман ишламаган. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига асосан эскиришнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланиб асосий воситаларга эскириш ҳисобланади. 5-БҲМСга асосан сотиб олинган асосий воситаларга кейинги ойнинг 1 санасидан эскириш ҳисобланиши керак. Мазкур ускуна 2016 йилда ҳам иш бўлмаганлиги сабабли умуман ишламаяпти.


Ответы экспертов
Ответов: 378
10.06.2016

Амортизацияни ҳисоблаш

Асосий воситалар бўйича амортизацияни ҳисоблаш 5-сон БҲМС “Асосий воситалар”нинг 6-бўлимига мувофиқ амалга оширилади.

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга ёхуд ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади (5-сон БҲМСнинг 30-банди).

Асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно (5-сон БҲМСнинг 32-банди).

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. (5-сон БҲМСнинг 33-банди).

Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади. (5-сон БҲМСнинг 31-банди).

Шу тариқа, ишлаб чиқариш ҳажми бўлмаса ҳам, Сиз амортизация ҳисоблашингиз керак. Уни ҳисоблашни тўхтатиш учун ускунани консервацияга ўтказиш керак. фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартибини  “Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида Низом” (ЎзР ВМ 16.09.2003 й. 401-сон қарорига илова) белгилайди. Низомнинг 3-бандига мувофиқ, асосий воситалар уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда консервация қилиниши мумкин. Бунда асосий воситалар уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш давригача, бироқ 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга консервация қилиниши мумкин.

Шунингдек, ҳамма корхона ҳам фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш ҳақида қарор қилишга ҳақли эмаслигини инобатга олиш керак. Шунинг учун консервация ҳақида қарор қабул қилишда 401-сон Низомнинг 4-бандига амал қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ликвидация тартиби

Асосий воситаларни уларни тугатиш муносабати билан ликвидация қилиш тўғрисида қарор қабул қила туриб, уларни қуйидаги ҳолларда балансдан ҳисобдан чиқариш мумкинлигини инобатга олинг: (“Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-банди, АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган):

а) белгиланган хизмат муддати тугаганидан (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;

б) жисмоний эскириш, ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг рисоладаги шарт-шароитларини бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлари;

в) маънан эскирганлари;

г) тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича;

д) корхона ва ташкилотларнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан.

Агар санаб ўтилган шартлардан биронтасига амал қилинса Сиз асосий воситаларни ликвидация қилишингиз мумкин. Бунда, худди консервациялашдагидек, ҳамма корхона ҳам мустақил ликвидация қила олмаслигини инобатга олиш керак. (1401-сон Низомнинг  7-банди).

Ликвидация тартиби, жумладан, ҳужжатларни расмийлаштириш ва бухгалтерияда акс эттириш тартиби 1401-сон Низомнинг 2-бўлими билан белгиланган.

Солиққа тортиш

Мулк солиғини ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олиш керак:

-          Асосий воситалар солиққа тортиш объектидир;

-          Солиқ кодексининг 269-моддасида солиқни ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган асосий воситалар бўйича имтиёзлар белгиланган. Уларга масалан, консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган асосий ишлаб чиқариш фондлари; кўпи билан ўн йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналар киритилади.

Шу тариқа, агар сиз сотиб олган ускуна имтиёзлилар таркибига кирмаса, у ҳолда фаолият натижасидан қатъий назар у мулк солиғини ҳисоблашда ҳисобга олиниши керак.

Фойда солиғини ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

- амортизация харажатлари  фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади (Солиқ кодексининг  141, 144-моддалари);

- асосий воситаларни чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси  24-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика