Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Давал асосида ишлаб чиқарилган махсулотни сотишдан 2015 йилда тушган тушумдан ягона солиқ тўловини қайси ставка бўйича тўлаш керак?
Корхона саноат махсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Тайёр махсулот олувчи корхоналар билан шартнома тузилаётганда махсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё буюртмачи томонидан давал асосида ҳам етказиб берилиши мумкин.


Ответы экспертов
Ответов: 273
21.06.2016

2015 йилда ЯСТ ставкаси иқтисодиётнинг барча тармоқлари корхоналарига – 6%, саноат соҳасидаги корхоналар учун эса – 5% этиб белгиланган эди (ЎзР Президентининг 04.12.2014 й. ПҚ-2270-сон қарорига 10-1 –илова).

Амалиётда бу қуйидагича амал қилар эди. Агар сиз ўз хом ашёингиздан маҳсулот ишлаб чиқарсангиз, сизда тайёр маҳсулот юзага келар, ва уни олди-сотди шартномаси асосида реализация қилсангиз ЯСТни 5% ставкада тўлар эдингиз. Агар сиз давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматини, ишларини амалга оширсангиз ва қайта ишлашдан кейин барча тайёр маҳсулотни ҳамда унинг чиқиндиларини буюртмачига қайтарсангиз, унда қайта ишлаш хизматининг қийматини 6% ставкада ЯСТ базасига киритиш керак

АВ томонидан 15.03.2010 й. 2086-сон билан рўйхатга олинган “Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 20-бандида давал хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулот буюртмачига қайтариб берилганда, давал хом ашёсини қайта ишлаш бўйича ишларнинг ҳақиқатда бажарилганлигини тасдиқловчи счёт-фактура берилиши кераклиги назарда тутилган. Ушбу Низомнинг 24-бандига кўра давал хом ашёсини қайта ишлаш билан боғлиқ операциялар қайта ишловчининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирувчи ўтказмалар берилган бўлиб, у ерда 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти кўрсатилган, 9010 “Тайёр маҳсулотни реализация қилишдан даромадлар” счёти эмас.

2086-сон Низомнинг 2-бўлимида давал хом ашёсидан тайёрланадиган тайёр маҳсулотнинг таннархи хом ашёнинг эгасида шакллантирилиши назарда тутилган.

Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ сиз фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ҳамда давал хом ашёсини қайта ишлаш хизматларидан 6%, тайёр маҳсулот реализациясидан эса 5% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлашингиз керак эди.

2016 йил учун ЎзР Президентининг 22.12.2015 й. ПҚ-2455-сон қарорига 10-1 –иловага асосан иқтисодиётнинг  барча тармоқлари корхоналари учун ягона ставка – 5% этиб белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика