Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг бухгалтерия ҳисобини ўрганиш учун қандай китобларни тавсия қила оласиз?
Бўлажак мутахассис – бухгалтер савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг бухгалтериясини тўлиқ ўрганиб чиқишни мақсад қилган.


Ответы экспертов
Ответов: 378
22.06.2016

Айни пайтда «NORMA» иқтисодий-ҳуқуқий таҳририятининг китоб маҳсулотлари сирасида “3000 та бухгалтерия ўтказмалари” (2012й., 2 томдан иборат, Гулямова Ф.Г.) , “Соддалаштирилган солиқ тизими” (2011 й., Гадоев Э.Ф. ва б.), “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар”  ( 4 томдан иборат), “Экспорт-импорт операциялари” (2009 й., Гадоев Э.Ф.ва б.) каби китоблар бўлиб, уларда ҳисобнинг алоҳида жиҳатлари назарда тутилган.

Маълум бир тармоқларнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари бўйича билимлар олиш учун «NORMA» профессионал ривожланиш Маркази семинарлар ва ўқув курсларини ташкиллаштиради. Бугунги кунда Марказ ўқув режасида сизни қизиқтираётган мавзулар бўйича қуйидаги ўқув курслари ўрин олган: “Савдо корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари (ЯСТ)”, “Умумовқатланиш корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари”,  “Ташқи иқтисодий фаолият: ҳисоб, солиққа тортиш, хатолар”.

Семинар ва курсларни малакали профессионал мутахассислар ўз авторлик усулларида олиб борадилар. Ўқитувчиликда катта тажрибага эга бўлиш билан бир қаторда педагог-устозлар ўз соҳасининг юқари профессионал маҳоратига эга амалиётчилари ҳамдир: йирик корхоналар бош ҳисобчилари, CAP/CIPA халқаро сертификациялаш программасининг сертификатларига эга ўқитувчилар, минтақалараро ва халқаро даражадаги аудиторлик фирмаларининг раҳбарлари, тажрибали солиқчилар ва амалиётчи юристлар, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари – қонунларни яратиш жараёнининг актив иштирокчилари. Сизни қизиқтираётган мавзулар бўйича китоблар, курс ва семинарларнинг тўлиқ рўйхатини www.norma.uz.  Сайтининг тегишли бўлимларидан топасиз.

Савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари билан шунингдек “Бухгалтерия ва божхона хабарлари”/ “Норма” ҳафталик рўзномалардаги мақола ва материаллар, «NORMA» электрон маълумотлар базаси (www.products.norma.uz) ҳамда “Жавоб берамиз” маълумот хизмати (www.vopros.norma.uz) орқали ҳам танишишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика