Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устав фонди миқдори АҚШ долларида белгиланган ҳолда улушларни миллий валютада киритиш тартиби қандай?
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг 3 та таъсисчиси бор ва устав капитали миқдори 180 000,00 АҚШ доллари этиб белгиланган. 1-таъсисчи: чет эллик – юридик шахс – уставдаги ўзининг ҳиссасисини хом-ашё шаклида киритмоқчи; 2-таъсисчи: Ўзбекистон фуқароси – жисмоний шахс – уставдаги ўзининг ҳиссасисини товар шаклида киритмоқчи; 3-таъсисчи: Ўзбекистон фуқароси – жисмоний шахс – уставдаги ўзининг ҳиссасисини миллий валюта сўм шаклида киритмоқчи. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1.Иккинчи ва учинчи таъсисчилар киритмоқчи бўлаётган товар ва миллий валюта сўм шаклидаги улушлар қайси курс бўйича кирим қилинади: устав капитали рўйхатдан ўтган сана бўйичами ёки киритилаётган сана бўйичами? 2. Кирим қилинаётган уставдаги улушлар қайси ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?


Ответы экспертов
Ответов: 119
28.07.2016

1. Ўзбекистон Республикаси 22-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартини ("Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби") 23-бандига мувофиқ, устав капиталининг миқдори чет эл валютасида белгиланган тақдирда ҳар бир муассис томонидан улушлар киритилиши киритиш пайтидаги Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.

Улушни шакллантириш учун қонунда давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 1 йилгача бўлган муддат кўрсатилган. Демак, ушбу муддат ичида улушлар тайёр бўлиб топширилган вақтдаги курс бўйича ҳисобланиб расмийлаштирилади ва бу ҳолат иштирокчиларнинг ихтиёрига боғлиқдир.

2. Кирим қилинаётган улушлар қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилади:

1) мол-мулк баҳосини аниқлаш борасида – жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарори;

2) ушбу пулсиз хисса берилганлиги ҳақида - масъулияти чекланган жамият устав капиталига таъсисчи томонидан ҳисса сифатида киритилаётган мол-мулкни қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома;

3) шунингдек, пулсиз улушини берган таъсисчига масъулияти чекланган жамият томонидан топшириладиган, ҳисса тўлиқ киритилганлиги тўғрисида гувоҳнома.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика