Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қарздор товар қарз шартномаси асосида олинган товарни қарзга олинган нархдан қимматроқ нархда сотиб олса, уни қарзга олинган нархда қайтара оладими? Бунда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Товар қарз шартномаси асосида бир корхона (ООО “А”) бошқа корхонага (ООО “Б”) 1 000 кг шакарни 1500 сўм нархда қарзга берди. Қарзни қайтариш муддати келганда шакарнинг нархи 1 кг учун 2 500 сўмни ташкил этди. ООО “Б” қарзни қайтариш учун шакарни ошган нархда сотиб олди.


Ответы экспертов
Ответов: 273
10.08.2016

Ҳа, қайтара олади. Бунда агар қарздор ҚҚС тўловчиси бўлса, у қарз берувчига қарз суммасига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши керак.

Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича қарздор қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Бунда қарз шартномаси, ҳисобварақ-фактура, товарларни бериш учун юк-хати расмийлаштирилади.

Келтирилган маълумотларга кўра қарз берувчидан қарздорлик 1 500 000 сўмга тенг бўлган (1 000 кг*1 500 сўм). Мос равишда, қарзни қайтаришда қарздор ҳисобварақ-фактурада 1 500 000 сўмни акс эттиради, бунда агар у ҚҚС тўловчиси бўлса ҚҚСни ажратиб кўрсатиши керак булади. Чунки Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-бандига мувофиқ қарз шартномаси асосида товарлар берилиши товарлар реализацияси бўйича оборот деб тан олинади ва ҚҚСга тортилади.

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган юридик шахс товарларни таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилса  товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳоси ЯСТга тортиладиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Товарлар таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда реализация қилинганда юридик шахслардан фойда солиғи солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисми, 204-моддаси 2-қисми).

Шундай қилиб, бизнинг мисолимизда,  ЯСТ (ёки фойда солиғи ва ҚҚС) бўйича солиққа тортилувчи базага товарларнинг таннархи – 2 500 000 сўм киритилиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика