Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бизнинг савдо дўконимиздан Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати вакилининг ширкатга ҳар ойлик мажбурий аъзолик бадали тўлашимиз ҳақидаги талаби қонунийми?
Биз ўз фаолиятимизни кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган савдо дўконида олиб борамиз. Савдо дўконимиз алоҳида нотурар жой кадастр ҳужжатига эга (кадастр номи: кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган савдо дўкони). 1-қават тўлиқ нотурар жой савдо дўкони типида қурилган бўлиб, яшаш учун мўлжалланмаган. Яшаш уйлари 2, 3, 4-қаватларда жойлашган. Яшаш уйларига бизнинг савдо дўконимиз орқали кириш йўллари мавжуд эмас. Биз ўзимиз эгалик қилаётган савдо дўконимиз учун ҳам мулк солиғи, ҳам ер солиғи тўлаб келмоқдамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 278
15.08.2016

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг  6-моддасига мувофиқ кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори улушли мулк иштирокчисидир ҳамда умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт.

Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорининг умумий харажатлардаги иштироки улуши уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли яшаш учун мўлжалланмаган жой майдонига мутаносиб равишда белгиланади.

Ширкатнинг кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори билан муносабатлари улар ўртасида мажбурий тартибда тузиладиган шартнома билан тартибга солинади. Яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдори шартнома тузишдан бўйин товлаган тақдирда, ширкат шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни қоплаш учун яшаш учун мўлжалланмаган жой мулкдорлари (худди шундай уй-жой мулкдорлари ҳам) ХУМШга ҳар ойлик мажбурий бадалларни тўлайдилар.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика