Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Юк машинаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, у бизга юк ташиш хизматларини кўрсатиши учун уни ишга олишимиз керакми? 2. Агар юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома имзоласак, юк машинасининг бошқарувчисига товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома расмийлаштира оламизми?
Юридик шахс узоқ вилоятда жойлашган таъминотчи билан хом-ашё сотиб олиш учун шартнома имзолади. Шартнома шартларига кўра хом-ашёни харидор таъминотчининг омборидан ўз маблағлари эвазига олиб келиши керак. Харидор – юридик шахснинг юк машиналари бўлмаганлиги сабабли юк машинаси ёллашга мажбур. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз:


Ответы экспертов
Ответов: 119
07.09.2016

1. Ҳақ эвазига юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш учун бажарувчи (экспедитор) билан транспорт экспедицияси шартномасини тузиш керак.

Мазкур фуқаролик-ҳуқуқий шартнома билан боғлиқ муносабатлар ЎзР Фуқаролик кодексининг 40-боби билан тартибга солинган бўлиб, юк машинаси эгаси билан меҳнат шартномаси тузилиши шарт эмас.

2. Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномалар билан боғлиқ муносабатлар Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида НИЗОМ[1] билан тартибга солинади.

Мазкур Низомнинг 2-бандида корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олиниши белгиланган.

Низомда ишончли шахсларнинг рўйхати ёки кўрсаткичлари белгиланмаганлиги боис, бундай шахслар корхонанинг ўзи томонидан аниқланади.

Бундан ташқари, ЎзР Фуқаролик кодексининг 727-моддаси 2-қисмида агар экспедиторнинг ўз мажбуриятларини бажариши учун ишончнома зарур бўлса, мижоз уни бериши шартлиги қайд этилган.

Хулоса қилиб айтганда, юридик шахс ёки тадбиркор билан шартнома тузилган тақдирда юк машинанинг хайдовчисига товар-моддий бойликларни олишга ишончнома берилиши мумкин.

 


[1] ЎзР Адлия вазирлигида 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатга олинган, ЎзР Молия вазирлигининг 07.05.2003 йилдаги 62-сон буйруғи билан тасдиқланган

 

ЎзР Молия вазирлигининг 07.05.2003 йилдаги 62-сон буйруғи билан тасдиқланган

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика