Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уч томонлама шартнома тузиш қонунийми, у кандай тартибда тузилади? Бундай шартноманинг намунаси борми?
Бизнинг бошқармамиздан бир ташкилот карздор (битимга асосан). Қарздор ташкилот қарзни тўлолмаганлиги учун бошқа ташкилотдан кафолат хати билан мурожаат килган. Шунга асосан, бошқарма уч томонлама шартнома имзоламокчи.


Ответы экспертов
Ответов: 119
05.09.2016

Уч томонлама шартнома тузилиши мумкинлиги қонунда белгиланган.

Жумладан, ЎзР Фуқаролик кодексининг 353-моддасида кўрсатилишича, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.

Фуқаролик кодексининг 108-моддасига биноан нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, битимлар оддий ёзма шаклда тузилади.

Шартнома лойиҳасини тайёрлаш (мустақил тузиш ёки контрагентдан келиб тушган лойиҳани кўриб чиқиш) шартномани тузиш ташаббуси билан чиққан таркибий бўлинманинг масъул бажарувчиси томонидан юрист билан биргаликда амалга оширилади.

Батафсил шартномаларни тузиш тартиби ҳақида “Корхона юристи” номли маҳсулотимизнинг “Корхонада шартномавий иш” бўлимини “Шартномаларни тузиш тартиби” номли бобидан маълумот олишингиз мумкин.

Қарзни бошқа шахс ўтиши ЎзР Фуқаролик кодексининг 23-бобида (“Мажбуриятдаги шахснинг ўзгариши”) белгиланган қуйидаги асосий қоидаларга мувофиқ битим (шартнома) орқали амалга оширилиши мумкин, яъни:

1. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди (ФК 313-моддаси 4-қисми);

2. Кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғланган ҳуқуқларнинг, хусусан алиментлар тўғрисидаги ва ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларнинг бошқа шахсга ўтишига йўл қўйилмайди (ФК 314-моддаси);

3. Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши керак (ФК 316-моддаси 1-қисми);

4. Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунларга ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади (ФК 319-моддаси 1-қисми);

5. Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади (ФК 322-моддаси 1-қисми);

6. Биринчи шартнома қандай шаклда (оддий ёзма, нотариал шаклда, давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда) тузилган бўлса, бу битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак (ФК 320-моддаси).

Уч томонлама талабдан (ҳуқуқдан) воз кечиш шартномаси намунасини “Корхона юристи” (“Юрист предприятия”) маҳсулотининг рус тилидаги таҳририда “Отдельные виды обязательств” бўлимидан олишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика