Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Биз ўқув курслари бўйича дастурларимизда қайси таълим турини кўрсатишимиз керак?
Биз ўқув курслари ташкил қилиш мақсадида нодавлат таълим муассасасини очдик. Биз, асосан бухгалтерия ҳисоби бўйича ўқув курсларини ташкил қилмоқчи эдик. Ўқув курсларимизга тингловчилар сифатида колледж талабалари, олий ўқув юрти талабалари, амалиётда фаолият юритаётган бухгалтерлар, иқтисодчилар ва бошқа қизиқувчи шахсларни жалб қилмоқчимиз. Ўқув курсларида тингловчиларни касбий маҳоратини ошириш мақсадида қуйидагича йўналиш очилган: "Бошланғич бухгалтерия", "Молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби", "Солиқлар ва солиққа тортиш", " Амалий бухгалтелтерия" ва бошқалар. Биз ўқитиш учун лицензия олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Давлат тест Маркази тегишли хужжатларни тақдим этдик. Давлат тест маркази томонидан бизга камчиликлар бўйича билдиришнома тақдим этилди. Билдиришнома бўйича биз "Ўқув дастурлари"ни таълимни қайси турига мўлжалланганлигини кўрсатишимиз керак экан: таълимни малака ошириш турига ёки таълимни қайта тайёрлаш турига. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунини 10- моддасига асосан Таълимни қуйидаги турлари келтирилган: "мактабгача таълим", "умумий ўрта таълим", "ўрта махсус, касб-хунар таълими", "олий таълим", "олий ўқув юртидан кейинги таълим", "кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш" ҳамда "мактабдан ташқари таълим.


Ответы экспертов
Ответов: 119
07.09.2016

Дарҳақиқат, Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомнинг[1] 8-бандига мувофиқ лицензия олиш учун лицензия талабгори тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар қаторида, хусусан, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати кўрсатилган ариза ҳам берилиши керак.

Шунингдек, нодавлат таълим муассасаларига лицензия таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилиши Низомнинг 10-бандида кўрсатилган. Шу сабабдан Давлат тест марказининг, аризада таълим турини кўрсатилиши керак деган важи ўринлидир.

ЎзР “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида қуйидаги таълим турлари кўрсатилган:

мактабгача таълим;

умумий ўрта таълим;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;

олий таълим;

олий ўқув юртидан кейинги таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;

мактабдан ташқари таълим.

Юқоридаги қонун меъёрини амалдаги қонунчилик техникаси ва грамматика нуқтаи назаридан таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” битта, ягона таълим тури доирасида келтирилган ва уни иккита таълим турига бўлиш нотўғри деб ҳисоблаймиз.

Шу сабабдан ушбу таълим тури Қонунда кўрсатилган таҳрирда, яъни тўлиқ шаклда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш” деб акс эттирилиши лозим бўлади.

Саволни ўрганиш жараёнда бошқа нодавлат таълим муассасаларига берилган лицензияларда таълим тури айнан шундай таҳрирда ёзилганлиги аниқланди.

Давлат тест марказининг қарори ёки мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган тақдирда, “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан шикоят билан бевосита судга ёки юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилишингиз мумкин.

 


[1] ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2004 йилги 100-сонли қарори билан тасдиқланган

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика