Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Махсус техникалар кўрсатилган махсус кодлар ва стандарт талабларига жавоб берган холда жамиятимиз Солиқ кодексининг 269 моддаси 16 бандига асосан мол-мулк солиғидан озод қилиши мумкинми?
Жамиятимиз ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида янги техника ва технологик жиҳозларни сотиб олади. Ушбу маҳсус техникалар Евро-3 стандартига жавоб бериши кўрсатиб ўтилган. Улар 870 590 9000 ва 870 520 0000 ТИФ ТН кодлари билан жамиятимизга кирим қилинган. Ушбу жиҳозлар Адлия вазирлигида 11.06.2007й 1688-сон билан ва 20.03.2013й 2436-сон билан рўйхатга олинган тартибга асосан давлат божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.


Ответы экспертов
Ответов: 333
26.09.2016

Сизнинг саволингизга аниқ жавоб бериш учун олиб келинган техника ва технологик жихозларни номи ва техник тавсифлари бўйича қўшимча маълумотлар зарур бўлади.

870 520 0000 ва 870 590 9000 ТИФ ТН кодлари бошқа махсус мўлжалланган мотор транспорт воситалари учун белгиланган.

Солиқ кодекснинг 269 моддаси 16-бандида мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар «машиналар ва ускуналар» гуруҳида ҳисобга олинган кўпи билан ўн йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналар учун белгиланган.

Сиз олиб келган маҳсус техникалар «машиналар ва ускуналар» гуруҳи таркибида ҳисобга олинганлиги юзасидан аниқлик киритиш учун асосий воситаларни қайта бахолашда қўлланиладиган кодлар (шифрлар)га эътибор қаратиш керак. Агар ушбу жиҳозлар ТИФ ТН кодлари ва техник савсифлари бўйича 4-сонли «машиналар ва ускуналар» гуруҳига тегишли бўлса, у ҳолда сиз Солиқ кодекснинг 269 моддаси 16-бандида кўзда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли бўласиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика