Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар ходимлардан бири йил бошидан ҳеч қаерда ишламаган бўлса, иккинчиси эса корхона тугатилганлиги сабабли олдинги иш жойидан даромадлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этмаган бўлса, уларга июль ва август ойи учун иш ҳақи қандай ҳисобланади ва солиқ солинади?
01.07.2016 й. санада фирмага 2 ходимни ишга олдик. 1 ходим 1 000 000 сўм, 2 ходим 400 000 сўм ойлик белгиланди. 1 – ходим ишлаган ишхона ёпилганлиги сабабли иш ҳақи тўғрисидаги малумотномани олиб келмади. 2 – ходим ҳеч қаерда ишламаган.


Ответы экспертов
Ответов: 478
23.09.2016

Иш ҳақини ҳисоблаш

Иш ҳақи белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ой давомида ҳақиқатдан ишланган кун учун ҳисобланади.

Масалан, мансаб маоши 1 000 000 сўм этиб белгиланган ходим 20 кунлик иш куни бўлган ойда 15 кун ишлади. Мос равишда, унга ишланган кунларига пропорционал равишда 750 000 сўм (1 000 000/20*15) миқдорида иш ҳақи ҳисобланади.

Жисмоний шахслар даромадини солиққа тортиш

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ҳисоблаш ва ушлаб қолиш Солиқ кодексининг 186 – моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича амалга оширилади.

Йил ўртасида ишга қабул қилинган ходим бунгача ҳеч қаерда ишламаган бўлса, унинг даромади ҳам, солиқ шкаласи ҳам ходим ишлаган ойлари сонидан қатъий назар, йил бошидан ўсувчи тартибда ҳисобланади. Дейлик, мансаб маоши 400 000 сўм этиб белгиланган ходим июль ва август ойларида тўлиқ ишлаган бўлсин, ва иш ҳақидан ташқари ҳеч қандай даромад (мукофот пули, овқат пули каби) ҳисобланмаган бўлса, унинг июль – август ойларидаги умумий даромади 800 000 сўмга тенг бўлади. Йил бошидан ходим бошқа ҳеч қаерда ишламаганлиги сабабли унинг январь – август ойларидаги даромади ҳам 800 000 сўмга тенг бўлади. Даромад суммаси (800 000 сўм) январь – август ойлари учун белгиланган ЭКИҲ 8 бараваридан (8*130 240 ҳ 1 041 920 сўм) кам бўлгани учун  солиқ 0% лик ставкада ушланади, яъни у 0 га тенг бўлади.

Фуқароларнинг ШЖБПҲ ҳар ойлик мажбурий бадаллари солиққа тортиладиган иш ҳақи (даромадларидан) 1%ни ташкил этади, бунда 0% ставкада солиққа тортиладиган даромадлари (1 ЭКИҲ) чегириб ташланади (ПФ – 2455 – сонли Фармонга 9 – Илова). Мос равишда, ушбу ходимга ШЖБПЖга мажбурий бадаллар ҳисобланмайди.

Ҳисобланган даромаддан (800 000 сўм) шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 7,5%лик   ставкада (800 000*7,5%) суғурта бадаллари ушлаб қолинади. Мос равишда, қўлга тегадиган иш ҳақи суммаси 740 000 сўмга (800 000 – 60 000) тенг бўлади.

Календарь йили давомида асосий иш жойини ўзгартирган ходимнинг янги асосий иш жойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ходим ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш  жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Корхона тугатилаётганда унинг архив ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли давлат архивларига топширилади («Архив иши тўғрисида»ги Қонуннинг 5 – моддаси). Ходим ҳужжатлар қайси архивга топширилганлигини аниқлаб, ўша архивга ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотномани сўраб мурожаат қилиши мумкин. Илгариги иш жойидан маълумотнома тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома кейинчалик тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (Солиқ кодексининг 186 – моддаси бешинчи қисми).

Айтайлик, ходимнинг июль – август ойларидаги даромади 2 000 000 сўмни ташкил этди. У илгариги иш жойидан маълумотномани тақдим этмаганлиги сабабли унинг даромадлари энг юқори ставкада – 23% солиққа тортилади, мос равишда ЖШДС суммаси 460 000 (2 000 000*23%) сўмга, ШЖБПҲ бадаллари суммаси – 20 000 сўмга (2 000 000* 1%) ва суғурта бадаллари – 150 000 сўмга тенг бўлади. Шундай қилиб, солиқларни чегириб ташлаганда қўлга тегадиган сумма 1 390 000 сўмга (2 000 000 – 460 000 – 150 000) тенг бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика