Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона фаолияти тўхтатилаётганида қандай амалларни бажариш лозим?
Яқинда очилган ва бир маромда ишлаб келаётган ишлаб чиқариш корхонаси хом-ашё материаллари йўқлиги сабабли фаолиятини тўхтатмоқда. Келажакда фаолиятни давом эттириш-эттирмаслик номаълум. Шу муносабат билан қуйидаги масалаларга ойдинлик киритсангиз: 1. Айтингчи бундай вазиятда давлат солиқ инспекциясини хат орқали корхонада ишлаб чиқариш фаолияти тўхтаганлиги тўғрисида огоҳлантириш лозимми? 2. Ходимлар билан ҳисоб-китоблар қай тартибда амалга оширилади? 3. Корхона томонидан яна қандай амаллар бажарилиши зарур? Корхона ҳисобчиси


Ответы экспертов
Ответов: 119
27.09.2016

Аввало, корхона фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатиш - яъни, кейинчалик қайта тиклаш шарти билан фаолиятни вақтинчалик олиб бормаслик қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Корхона фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш эса ЎзР Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомда[1](кейинги ўринларда - Низом) белгиланган тартибда амалга оширилади.

Биринчи навбатда корхонанинг муассислари (қатнашчилари) томонидан уни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Мазкур қарорда тугатувчи - тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорти маълумотлари), мўлжалланаётган тугатиш муддати кўрсатилади.

Кейинги бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги Низомга илова қилинган, молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемасида кўрсатилган.

Солиқ органларига корхона ихтиёрий тугатилаётганлиги ҳақида хабар бериш шарт эмас. Низомга мувофиқ тугатувчи рўйхатдан ўтказган органга ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини тақдим этиб хабардор қилганидан сўнг мазкур орган ўзи солиқ органларига бу ҳақда маълум қилади.

Ходимлар корхона тугатилиши ва улар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида камида 2 ой олдин ёзма равишда хабардор қилиниши лозим (Меҳнат кодексининг 102-моддаси 1-қисми 1-банди). Келишув бўйича ушбу огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.

Ходимлар билан ҳисоб-китоблар, оралиқ тугатиш баланси тасдиқланганидан кейин биринчи навбатда амалга оширилади (Низомнинг 23-банди).

Корхона томонидан ихтиёрий тугатиш жараёнда бажарилиши зарур бўлган бошқа хатти-ҳаракатлар тўғрисида маълумот олиш борасида юқорида қайд этилган Низом ва илова схемага мурожаат қилишингиз лозим бўлади.

Қайд этиш жоизки, корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти - жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга (Низомнинг 7-банди).

 


[1] Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика