Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ер солиғини тўлашда ер участкасининг қайси майдони ҳисобга олиниши лозим: корхонага тегишли умумий (27 588 кв.м) ер майдоними ёки ижарага олинган (26 042 кв.м) ер майдоними? Агар ер солиғи ер участкасининг умумий майдонидан ҳисобланса, транзит темир йўл эгаллаган ерлар учун тўланган солиқ суммасини темир йўл эгаларидан кандай тартибда коплаб олиш мумкин? Агар ер майдони (25.04.2016й) катталашган бўлса, унда қайси ойдан бошлаб ер солиғини қайта ҳисоб-китоб қилиш лозим.
«Mushtariy Biznes Savdo» МЧЖ божхона омборини хизматлари ҳамда ўзига тегишли бино ва иншоатларни ижарага бериш билан шуғулланади. Кичик корхона сифатида ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фаолият курсатиш манзили: Яшнобод тумани, М.Ашрафий 2-тор кучаси, 4-уй. Кадастр хужжатлари бўйича: Иқтисодий зона – 4, Ер участкасининг умумий майдони - 27 588 кв.м. Ижарага берилган ер участкасининг майдони - 26 042 кв.м (25.04.16 гача 25 761 кв.м). «Mushtariy Biznes Savdo» МЧЖ ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан 25.04.2016 йилда тузилган 16-4-00000770-сонли шартномага кўра ажратилган ер майдони - 26 042 кв.м (25.04.16 гача 25 761 кв.м) ни ташкил этади. Умумий ер ва ижара учун ажратилган ер майдони ўртасида фарқ майдони 1546 кв. м. (25.04.16 гача 1827 кв.м) транзит темир йўлини ташкил қилади. Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг 15.02.2016 йилдаги 11/327а-сонли жавоб хатига асосан юқоридаги маълумотлар тасдиқланган. «Ўзбекистан темир йуллари» Акциядорлик жамияти Стратегик ривожлантириш бошқармасининг 13.04.2016 йилдаги НСР-4/660-сонли жавоб хатига асосан «Mushtariy Biznes Savdo» МЧЖ худудидан ўтган жами 4-та транзит темир йўлларнинг баланс эгаси: 3-таси кўшни «Mega Storage» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонага ва 1-таси мелькомбинатга кадастр оркали тегишли эканлиги тасдиқланган. Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб ер солиғи қанақа тартибда ҳисобланиши лозим.


Ответы экспертов
Ответов: 282
20.10.2016

Ягона солиқ тўлови (ЯСТ) Солиқ кодексида назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади (СК 348-мод. 3-қисм). Ер солиғи эса умумбелгиланган солиқлардан бири ҳисобланади (СК 23-мод. 2-қисм). Яъни соддлаштирилган солиқ солиш тартибини қўллаётган юридик шахслар ер солиғи тўловчилари ҳисобланмайди.

2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари лозим (АВ рўй. №2203 03.03.2011й.).

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади, солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган (СК 280-мод. 2-қисм) ва солиқ солинмайдиган ер участкалари (СК 282-мод. 2-қисм) бундан мустасно.

Умумий фойдаланишдаги темир йўллар эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради (СК 282-мод. 2-қисм 11-банд).

Сизнинг ҳолатингизда, ЯСТнинг энг кам миқдори кадастр хужжатларида кўрсатилган ер майдонидан умумий фойдаланишдаги темир йўллар эгаллаган ерларни чегирилга ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Агар йил давомида корхонага тегишли бўлган ер майдонлари катталашган бўлса, ер майдонининг катталашуви, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкага тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисобга олиниши лозим. Сизнинг ҳолатингизда ер майдонининг катталашуви, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси билан 25.04.2016 йилда шартнома тузилганида юзага келган, яъни 2016 йил май ойидан бошлаб катталашган (26 042 кв.м) ер майдонидан келиб чиқиб ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз керак бўлади. Бунда ЯСТ бўйича 2-чорак учун солиқ ҳисоботини топширишда аниқлаштирилган Маълумотнома-ҳисоб-китобини ҳам бирга тақдим этишингиз лозим эди.

ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:

С - ер солиғи (Тошкент шаҳар бўйича ер солиғининг минимал ставкаси 1га учун  19 837 500 сўмни ташкил этади);

К1 - амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб қўлланиладиган Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент (божхона назорати остида божхона омборларида товарларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар томонидан ушбу коэффициент – 0,35 миқдорида қўлланилади);

К2 - юридик шахснинг жойлашган жойидан келиб чиқиб қўлланиладиган Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент (Тошкент шаҳрида жайлашган корхоналар учун ушбу коэффициент – 1 миқдорида қўлланилади)

Сизнинг маълумотларингиз асосида ЯСТнинг энг кам миқдори қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:

1) 2016 йил 1-чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 25 761 кв.м ер мадонидан келиб чиқиб ҳисобланади ва (3 х 2,5761га х 19 837 500сўм х 0,35 х 1)/4 =  13 414 638 сўмни ташкил этади. Ушбу давр учун сизнинг корхонангиз томонидан ЯСТ – 13 414 638 сўмдан кам бўлмаган миқдорда бюджетга тўланиши керак.

2) 2016 йил 2-чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори апрел ойи учун 25 761 кв.м ер мадонидан, май-июн ойлари учун эса 26 042 кв.м келиб чиқиб ҳисобланади, бунда:

- апрел ойи учун (3 х 2,6042га х 19 837 500сўм х 0,35 х 1)/12 =  4 471 546 сўмни;

- май-июн ойлари учун ҳар бир ойга (3 х 2,6042га х 19 837 500сўм х 0,35 х 1)/12 = 4 520 322 сўмдан.

Жами 2-чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 13 512 189 сўмни (4 471 546 сўм + 4 520 322 сўм + 4 520 322 сўм) ташкил этади. 2016 йил 2-чорак учун сизнинг корхонангиз томонидан ЯСТ – 13 512 189 сўмдан кам бўлмаган миқдорда бюджетга тўланиши керак.

ЯСТнинг электрон солиқ ҳисоботи шаклида ЯСТнинг энг кам миқдори автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади. Бунинг учун сиз Маълумотнома-ҳисоб-китобининг тегишли устунларига ўзингизни маълумотларингизни киритишингиз лозим.  Маълумотнома-ҳисоб-китоби ЯСТ ҳисоботининг ажралмас иловаси ҳисобланади ва ушбу ҳисоботга қўшиб солиқ органларига тақдим этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика