Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ошхона биносида жойлашган дўкон алкогол маҳсулотларини сотишдан қандай ставкада ЯСТни тўлайдилар?
МЧЖ спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланади ва 4%лик ставкада ЯСТни тўлайди. Корхона алкоголь маҳсулотларини умумовқатланиш корхонаси томонидан реализация қилиниши учун рухсат гувоҳномасини олган. Бизнинг корхона пиво ва алкоголли ичимликларни сотади. Фирманинг дўкони бошқа корхонага тегишли ошхона биносида ижара шартномаси асосида жойлашган. ДСИ ходимлари ошхона биносида жойлашган спиртли ичимликлар сотиладиган дўкон 10%лик ставка ЯСТни тўлашини талаб қилмоқдалар.


Ответы экспертов
Ответов: 333
01.11.2016

Ушбу саволга жавоб бериш учун алкоголь ичимликларининг чакана савдоси уларни умумовқатланишдаги сотувидан нимаси билан фарқланишини аниқлаб олиш зарур.

Алкоголь ичимликлирининг чакана савдоси

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш тартиби ва шартларини Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш Қоидалари (16.03.2007 й. ПҚ-605-сон Қарорга 2-илова) белгилайди.

Уларнинг асосийлари:

  1. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини  олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин;
  2. Алкоголли маҳсулотлар билан (шаҳар жойларда)  фақат - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган турғун савдо шохобчасида чакана савдо қилиш мумкин;
  3. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус назорат-касса машиналаридан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 

Алкоголли ичимликларнинг умумовқатланиш корхоналарида сотилиши

Алкоголь ичимликларини умумовқатланиш корхоналари томонидан сотилишига бўлган талаблар ва тартиб “Умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари (ЎзР ВМ 13.02.2003 й. 75-сон Қарорига 2-илова) билан белгиланган.

Уларнинг асосийлари :

  1. Умумий  овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаларига эга бўлган корхоналаригина алкоголь маҳсулотларини умумовқатлашиш соҳасида сотишлари мумкин.  (ЎзР ВМ 28.03.2012 й. 89-сон қарорига илова)..
  2. Умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотишни фақат омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлганда амалга оширадилар;
  3. Алкоголь ичимликларини ташқарига олиб чиқиб сотиш таъқиқланади. 

Хулоса: 

Сизнинг корхонангиз алкоголь маҳсулотини сотади:

  1. Умумий  овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси асосида;
  2. Ижарага олинган ошхона ҳудудида, алоҳида кириладиган турғун савдо шахобчасида эмас. 

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, сизнинг корхонангиз алкоголь маҳсулотларини умумовқатланиш корхонаси сифатида реализация қилган. Бундай сотувдан тушган тушум умумовқатланиш корхоналари учун белгиланган ставка – 10% ставкада ЯСТга тортилади (22.12.2015й. ПҚ-2455-сонли Қарорга 10-2-илова.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика