Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Корпоратив картага хизмат курсатишда чекловлар мавжудми? 2. Корпоратив картага хизмат курсатишдан бош тортган савдо дуконлари еки идораларга кандай маъмурий жавобгарлик мавжуд?
1)МЧЖ корхонамизда корпортив карта мавжуд булиб, у оркали керакли булган инветарларни сотиб олмокдамиз. Айрим холларда корхоналар тарафи (АЁКШ, Савдо-сотик дуконлари) дан корпоратив карта булса хизмат курсатишдан бош тортиш холларига дуч келмокдамиз. 2)ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) уз корпоратив картаси оркали ўзининг даволаниши учун еки фарзандининг мактабгача тарбиялаш идоралига ойлик тўловини тўлашда хам шунга ухшаш нокулайликларга дуч келмокдамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 191
20.10.2016

1.Корпоратив банк карталарининг сақловчилари бўлмиш  юридик шахслар “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом”[1]да кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун корпоратив банк картадан фойдаланиб, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида товарларни сотиб олишлари (хизмат ҳақини тўлашлари) мумкин (АВ 18.04.2005й. 1470-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 6-банди).

Демак, юридик шахс ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган ҳаражатларнигина корпоратив банк картаси орқали тўлаши мумкин.

2, 3. Қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим[2]:

-авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;

-автовокзал ва автостанциялар кассалари;

-автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;

-меҳмонхоналар;

-кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;

-турғун савдо шохобчалари, шу жумладан, дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);

-умумий овқатланиш объектлари;

-уй-жой-коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан, уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;

-автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;

-алоқа бўлимлари;

-маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;

-аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар (АВда 27.07.2009й. 1986-сон билан рўйхатдан ўтган Низомнинг 2-банди, кейинги матнда 1986-Низом).

Тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик савдо (хизмат кўрсатиш) корхонасига энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда* жарима солишга сабаб бўлади (СКнинг 119-м. 1қ.).

Пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик учун савдо (хизмат кўрсатиш) корхонасига энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида* жарима солинади.

Юридик шахсларга солинадиган молиявий жарималардан ташқари, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик жисмоний шахсларга (мансабдор шахсларга) маъмурий жавобгарлик чораларини қўллашга асос бўлади[3]  (МЖтКнинг 164-м).  

Савдо (хизмат кўрсатиш) корхоналарида тўлов терминалларининг йўқлиги савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади (1986-Низомнинг 13-б).

Шунингдек, сотувчи-ходимлар томонидан тўлов терминалларидан фойдаланишни билмаслик сабаби билан, ёки тўлов терминалининг носозлиги баҳона қилиниб, банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолатлари хам савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади (1986-Низомнинг 11-б).

4. Якка тартибдаги тадбиркор (кейинги матнда- ЯТТ) банк картасидан фақат ЯТТнинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин:

а) хом ашё ва материаллар (шу жумладан, қурилиш материаллари), ярим фабрикатлар, фурнитура, асбоб-ускуналар сотиб олиш;

б) коммунал тўловлар (иситиш, иссиқ сув, ичимлик суви, оқова, электр энергияси, газ ва чиқинди учун тўловлар);

в) ижара тўловлари;

г) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар;

д) чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолига нақд пулга сотиш мақсадида харид қилинган товарлар учун;

е) жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш учун (АВда 4.09.2008й. 1850-сон билан рўйх.ўтг. Низомнинг 6-б., кейинги матнда- Низом ).

ЯТТ банк картаси орқали тўловларни амалга оширганда сотувчи (хизмат курсатувчи) ташкилот билан тегишли шартнома тузилган бўлиши шарт (Низомнинг 9-банди).

Юқоридагиларга асосан, даволаниш ва мактабгача таълим муассасасига қатнаш учун тўлов ҳаражатлари ЯТТнинг бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаганлиги сабабли  ЯТТ банк картаси орқали тўланиши мумкин эмас.

 


[1] ВМ 5.02.1999й. 54-сон қарори билан тасдиқланган

[2] назорат-касса машиналарини қўлламасдан ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин бўлган объектлар бундан мустасно (уларнинг рўйхати ВМ 17.11.2011й. 306-қ. 3-иловасида келтирилган)

*биринчи марта содир қилинганда; ҳуқуқбузарлик такроран содир қилинса жарима миқдори юқорироқ бўлади

[3] жарима миқдори қоидаларнинг қайси тури ва нечанчи марта бузилганлигига боғлиқ

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика