Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кўрсатилган хизматлар учун натура шаклида материаллар бериш бартер хисобланадими ва қонуний бўладими?
Тарафлар ўртасида текин хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра бир тараф ўзига тегишли автомашинада юк ташиб, текин хизмат кўрсатиш мажбуриятини, иккинчи тараф фақатгина биринчи тараф автомобилга ишлатган ёқилғи мойлаш материаллари (ЁММ) (дизел ёқилғи)ни натура шаклида қайтариб бериш мажбуриятини олади. Изох:Мазкур ташкилот қурилиш ташкилоти бўлиб, бир неча маротаба объектда хақ эвазига қурилиш монтаж ишларини бажарган. Шу ва лицензияси бўлмаганлиги сабабли текинга хизмат кўрсатмоқчи. Фақатгина харажатларни, яъни ЁММ ни натура шаклида қоплаб беришни сўраган. Бундай холатда, бартер хисобланадими? Мазкур холатда шартнома тузилса ноқонуний хисобланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 191
28.10.2016

Юк ташиш шартномасига кўра юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 711-моддаси).

Ташувчи деганда мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс тушунилади (“Автомобил транспорти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси).

Дарҳақиқат, қонунчиликда автомобил транспортида юк ташиш тижорат асосида амалга оширилганда ушбу фаолиятга лицензия олиниши керак[1], деб белгиланган.

Демак, юридик шахс фойда олиш мақсадида юк ташиётган булса, бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши керак. Агар юк ташиш олди-сотди, пудрат ва шунга ўхшаш шартнома шартларидан келиб чиққан етказиб бериш фаолияти бўлса, бу мустақил юк ташиш фаолияти ҳисобланмайди ва бунга лицензия талаб қилинмайди.

Сизнинг ҳолатинингизда юк ташиш хизмати текинга амалга оширилаётган бўлсада, мустақил юк ташиш хизматини ташкил қиляпти. Бундан ташқари, саволдан англашилишича, ташувчи фойда олиш мақсадида ташкил этилган тадбиркорлик субъекти. Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг текшируви вақтида, текширувчи органларда ташувчи яширин фойда олмоқчи булган, деган шубҳа вужудга келиши ва шартнома шубҳали битим деб топилиши мумкин.

Шу билан бирга, автомобил бензини махсус тартиб буйича сотиладиган стратегик моддий-техника ресурси ҳисобланиб[2], уни бир юридик шахс иккинчи юридик шахсга шартнома  буйича ҳаражатларни қоплаш эвазига тўғридан тўғри бериши мумкин эмас.

Бартер контракти деганда пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир товарни (ёки бир неча турдаги товарларни) бошқасига алмаштиришни назарда тутадиган контракт тушунилади[3].

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур турдаги шартноманинг тузилиши қонун талабларига жавоб бермайди.

 


[1] ВМнинг 14.07.2006й. 138-сонли қарорига 1-Илованинг 2-банди

[2] ВМнинг 5.02.2004й. 57-сонли қарори

[3] АВда 15.10.1999й. 832-сон билан рўйхатга олинган Тартибнинг 3-б.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика