Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар мени фарзандимни бошқа бир ота васийликка олса ёки фарзандимни онаси турлий бахоналар орқали уни менга кўрсатишдан ёки учраштиришдан бош тортса, мени қандай ҳуқуларим бор?
мени 2 ёшли фарзандим бор! Оилавий шароит туфайли! турмуш ўртоғим фарзандим билан алохида ўз ота онаси билан яшаб келади. кўришишлик учун улар яшайдига хонадонга борсам мени тинч куймай яшашимга қаршилик қилмоқда деб участка нозирига ариза билан мурожаат қилмоқда. Фукаролик судига фарзандимни куришлик учун ариза билан мурожаат қилсамда турмуш ўртоғим турлий йўллар орқали фарзандимни касал эканлигини важ қилиб келмоқда ва фарзандим билан кўришига имкон бермаяпти. Мен фарзандим учун алимент тўловларини амалга ошириб келмоқдаман. Билишимча турмуш ўртоғим бошқа оила қуриш ниятида ва боламга бошқа отани мехрини таъсирини ўтказмоқда. Агар мени фарзандимни бошқа бир ота васийликка олса ёки фарзандимни онаси турлий бахоналар орқалий фарзандимни менга кўрсатишдан ёки учраштиришдан бош тортса мени қандай ҳуқуларим бор!фарзандим билан кўришиш!


Ответы экспертов
Ответов: 191
16.11.2016

Боладан алоҳида яшаётган ота(она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга (ОК 76-м, 1-қ).

Бола билан бирга яшаётган она болани Сиз билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.

Бола билан кўришиш масаласида келишувга эришилмаганли сабабли, даъво аризангиз асосида суд томонидан бола билан кўришиш вақти (кун, соат)ни белгиланиб, онасига бу имкониятни яратиш мажбурияти юкланади. Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, айбдор онага нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилади (МЖтКнинг  198-2-м., ЖКнинг 232-м.). Шундан кейин хам, боланинг онаси бола билан кўришишга қаршилик қилса, суд Сизнинг талабингизга биноан, бола манфаатларини ва унинг фикрини ҳисобга олган ҳолда болани Сизга  бериш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади (22.09.2014й. 269-сон ВМҚга 1-илованинг 53-б). Хат мазмунига кўра, Сизнинг фарзандингиз ота-она қарамоғидан маҳрум бўлмаган, фарзандингизнинг онаси ва сиз ота-оналик мажбуриятларини бажариб келмоқдасизлар. Шундан келиб чиқиб, бошқа шахс фарзандингизга  васий этиб белгиланиши мумкин эмас.

Демак, сиз болангиз билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқларига эгасиз.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика