Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона логотипларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилиши амалдаги конун хужжатларида қандай белгиланган?
Корхона логотипларини тасдиклаш ва уларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритиш буйича амалдаги конун хужжатларга асосан давлат томонидан тасдикланган логитипларни юритиш.


Ответы экспертов
Ответов: 191
10.01.2017

Логотип деганда турли хил корхоналарнинг товарларини (хизматларини) фарқлаш учун қўлланиладиган белги в тасвирлар тушунилади. Шунга кўра, фикримизча, Сиз хатингизда товар (хизмат кўрсатиш) белгиларини  назарда тутяпсиз.

Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси (кейинги матнда – товар белгиси) бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгилардир. Тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангдаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин (“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддаси, кейинги матнда - Қонун).

Товар белгиси тегишли давлат органи – ЎзР Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилганидан кейин ҳуқуқий муҳофазадан (хусусан ЎзР халқаро шартномаларига мувофиқ) фойдаланилади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун, Сиз Агентликка талабнома беришингиз лозим. Талабнома бир товар белгисига ёки товар келиб чиққан бир жой номига тааллуқли бўлиши лозим. Мазкур талабномани тузиш, топшириш ва уни кўриб чиқиш тартиби АВда 29.07.2009й. 1988-сон билан рўйхатдан ўтган Қоидаларда белгиланган.

Товар белгиси рўйхатдан ўтказилганидан кейин товар белгисига доир гувоҳнома берилади. Гувоҳнома талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади ва гувоҳнома эгаси уни узайтириши мумкин (Қонуннинг 21,22-моддалари).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика